ИЖАРАДА ЯШОВЧИ ТАЛАБАЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРДА

Бугунги кунда Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида 100дан ортиқ талабалар ижара асосида яшаб келмоқда.

Айнан шундай талабаларнинг яшаш шароитлари билан танишиш, муҳитнинг қай даражада шаклланганлигини аниқлаш ва уй эгалари билан суҳбат ўтказиш мақсадида филиалнинг барча раҳбар-ходимлари, гуруҳ мураббийлари доимий равишда талабалар истиқомат қилаётган уйларга ташриф буюриб, улар билан суҳбатлашди.

Суҳбат жараёнида талабаларга ўзларини ОТМ талабаси эканлигини ёдда тутиши, уйда тозалик ва озодаликка риоя қилиши, қўни-қўшнилар билан аҳил бўлиши, улар билан мулоқотда юқори маданият ва хушмуомалаликка риоя қилиш кераклиги тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди.

Шунингдек, электр ва газ ускуналарига эътиборли бўлишларини эслатиб ўтди.

Филиал Матбуот хизмати.