«РЕСПУБЛИКА ЁШЛАР ОВОЗИ» ФЕСТИВАЛИ ДАВОМ ЭТМОҚДА…

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган «Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маъданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни тадбиқ этиш ҳақида»ги видеоселектор мажилисининг 12-сон баённомаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги «Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимини топиш бўйича тадбиқ этилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида»ги  73-сон баёнининг 97-бандига асосан, 2021 йил Бўзатов туманида «Республика ёшлар овози» фестивалини ташкил этиш белгиланган эди.

Мазкур фестивалнинг финал босқичи жорий йилнинг 7-10 июнь кунлари Нукус шаҳри ва Бўзатов туманида тантанали тарзда ўтказилмоқда.

Бугунги Нукус шаҳрида ўтказилган фестиваль тадбирларида Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалининг талаба-ёшлари ҳам республикамизнинг барча ёшлари қаторида ўзларининг фаоллигини кўрсатдилар. Фестиваль доирасида ўтказилган ҳар хил спорт мусобақаларида, интеллектуал ўйинларда муносиб иштирок этишди.

Фестиваль давом этмоқда…

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.

#Тайинлов

Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси бош директорининг 2021 йил 31 майдаги буйруғи билан Юсупов Куанышбай Балтабаевич Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Куанышбай Юсупов 1977 йил Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида туғилган. Нукус давлат педагогика институти(1999 йил)ни тамомлаган.

👉 Шу кунга қадар Қорақалпоқ давлат университети Санъатшунослик факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари лавозимида ишлаган.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.

👉 https://t.me/ndkinfjanaliqlari

#Тайинлов

Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси бош директорининг 2021 йил 31 майдаги буйруғи билан Жумамуратов Данияр Калбаевич Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали Ўқув ишлари бўйича директори ўринбосари лавозимига ўтказилди.

Данияр Жумамуратов 1976 йил Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган. Қорақалпоқ давлат университети(1998 йил)ни тамомлаган.

Техника фанлари намзоди.

👉 Шу кунга қадар Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директори ўринбосари лавозимида ишлаган.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.

https://t.me/ndkinfjanaliqlari

#Талаба_фикри | #Сўровнома

 

🗓 Жорий йилнинг 30-31 май кунлари Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан Сеул шаҳрида “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммити видеоанжуман шаклида бўлиб ўтди.

▪️Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, “яшил” тикланиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишлар ҳақида нутқ сўзлади.

🔘 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети магистратура босқичида таҳсил олаётган тингловчилар ўртасида Давлатимиз раҳбари томонидан ушбу саммитда кўтарилган масалалар бўйича сўровнома ўтказди. Унда 65 нафар тингловчи иштирок этди.

⬆️ Юқорида унинг натижаларини тақдим қиламиз.

Манба: edu.uz

2021/2022 ўқув йилига эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони икки мингта этиб белгиланди

▪️Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори (https://lex.uz/pdfs/5442732) билан 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

⚠️Қарорга кўра:

— эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сонини икки бараварга ошириш орқали икки мингтага етказилди;

— тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлиш бўлимига электрон шаклда мурожаат қилишлари имконияти яратилди;

— тавсиянома белгиланган мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга бир йил муддатга берилиши белгиланди.

✔️ Шунингдек, оиланинг эҳтиёжмандлик даражасини «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар орқали аниқлаш тартиби жорий этилди.

 

Манба @eduuz

ОТМ талабаларига академик таътил бериш тартиби белгиланди

🔰 Ҳукумат қарори (344-сон, 03.06.2021 й.) билан Олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔘 Низомга кўра, ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

➖ҳарбий хизматни ўташ учун;
➖саломатлигини тиклаш учун;
➖ҳомиладорлик ва туғиш учун;
➖болаларни парвариш қилиш учун;
➖оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.

Талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади ҳамда ОТМ ректори (директори)нинг буйруғи билан расмийлаштирилади.

✔️ Академик таътил бериладиган талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра ОТМ ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилиши мумкин.

1)  Талабага академик таътил берилиши уни олий таълим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди.

2)  Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

3) Академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган талабаларга илгари ўзлаштирилган фанларни қайта ўзлаштириш мажбурияти юклатилмайди.

 

Манба:  https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЎРНАТИЛМОҚДА

Жорий йилнинг 2 июнь куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ кон-металлургия институти (СКГМИ) билан ҳамкорликда онлайн видеоконференция ташкил этилди.

Унда томонларнинг илмий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорлигини ўрнатиш, икки томонлама манфаатли бирга ишлаш жиҳатлари таништирилиб чиқилди ва ўзаро келишувлар эришилди.

Тадбирни филиал директори А.Каипбергенов бошқариб борди.

Онлайн мулоқатда Шимолий Кавказ кон-металлургия институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Э.Хадзагова, институтнинг Таълим сифати ва услубий ишлар бўйича проректори С.Камбердиева, институт Илмий тадқиқотлар бўлими бошлиғи Д.Стратеичук, институт бош мутахассиси      Т.Валиевалар ва Навоий давлат кончилик институтининг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Т.Нурмуродовлар иштирок этиб, ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари бўйича маслаҳатлашдилар.

Албатта, дунёнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан бундай ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш олий таълим муассасасининг ҳар томонлама нуфузини орттиришга хизмат қилади.

Филиал Матбуот хизмати.

МЕҲРИМИЗ – БОЛАЛАРГА

1950 йилдан (БМТ томонидан 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” этиб белгиланган) буён ёзнинг биринчи куни дунёнинг деярли барча мамлакатларида келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари, кўнгилочар байрам томошалари ўтказиб келинади. Истироҳат боғлари эса болаларнинг хурсандчиликларига тўлади. Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам ҳар йили ўзига хос нишонланади.

1 июнь – «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» байрами муносабати билан уй шароитида таълим олувчи болалар ҳолидан хабар олиш мақсадида Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали раҳбарияти филиалга бириктирилган «Ботаника боғи» МФЙ ҳудудида яшовчи 21-сонли умумтаълим мактабининг 3-синфида уй шароитида таълим олувчи Д.Измуратовни байрам билан табриклади.

Тадбирда «Ботаника боғи» МФЙ бошлиғи ўринбосари Қ.Исаев, «Ботаника боғи» МФЙ бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Ш.Айзакова, филиал директорининг Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Д.Жумамуратов, филиалнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.Қидирниязов, филиал Хотин-қизлар бошланғиш ташкилоти етакчиси Г.Даўлетназарова, филиал психологи З.Баймуратовалар болалар байрами билан табриклаб, совғалар тақдим этди.

Филиал Матбуот хизмати.

Сенаторлар Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси кўриб чиқилди.

Маълумки, мамлакатимизда сўнгги йилларда Гендер тенглик масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, соҳага оид 25 та қонун ҳужжати қабул қилинди.

Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Сенат Раиси раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ташкил этилиши Ўзбекистонда гендер тенглик масалаларига катта эътибор қаратилаётганини ифодалайди.

Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди.

Сиёсий партиялардаги хотин-қизлар улуши 44 фоизга, олий таълим соҳасида 40 фоизга, тадбиркорликда 35 фоизга етди, хотин-қизлар ахборот-коммуникация, инновация, энергетика, мухандислик соҳаларига кенг жалб этилмоқда.

Бошқарув лавозимидаги хотин-қизлар улуши 27 фоизга етди. 81 та вазирлик ва идорада илғор ва билимли аёллардан иборат 15 минг нафардан ортиқ кадрлар захираси шакллантирилди.

Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, улар билан манзилли ишлаш мақсадида “Аёллар дафтари” тизими жорий этилди.

Ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг ўқиш тўловларини қоплаб бериш тизими жорий этилди, олий ўқув юртларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сони икки бараварга ортди;

Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 224 мингдан ортиқ хотин-қизга жами 6,9 трлн. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди, уларга Халқ банки бириктирилди, 14 та ҳудудда Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ташкил этилди.

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш тизими тубдан қайта кўриб чиқилди.

Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар халқаро рейтинглардаги мамлакатимиз ўрнига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Хусусан, Жаҳон банкининг Аёллар, бизнес ва қонун индексида Ўзбекистон 2020 йилда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича аҳамиятга молик ислоҳотларни амалга оширган 27 та давлат қаторига киритилди ва 5 поғонага юқорилаб, 190 та давлат орасидан 134-ўринни (2019 йилда 139-ўрин) эгаллади.

Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли қоидалари асосида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мамлакатнинг узоқ муддатли мақсадлари ва устуворликларига мувофиқ ишлаб чиқилганлиги билан аҳамиятлидир. Мазкур ҳужжат қарорлар қабул қилиш ва ижро этишнинг барча соҳаларида ҳамда даражаларида хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида тенглик тамойилини татбиқ этишга кенг қамровли ёндашувни назарда тутади.

Шунингдек, Стратегия эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ва имкониятларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароит яратиш ҳамда инсоннинг фундаментал ҳуқуқларига риоя қилиш мақсадида иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётда гендер тенглик тарғиб қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

Стратегияда барча учун тенг ҳуқуқли ва сифатли таълимли таъминлаш, қишлоқ жойларида қизларнинг олий маълумотга эга бўлиши, хотин-қизлар гендер тенглигига эришиш, зўравонликка йўл қўймаслик, одам савдосининг олдини олиш каби масалалар қамраб олинган.

Эътиборли жиҳатига шундан иборатки, мазкур стратегиядаги йўналишлар БМТнинг 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ ҳолда белгиланган.

Гендер тенгликка эришиш стратегияси асосан, узоқ истиқболдаги мақсадли вазифалардан келиб чиқиб, қатор устувор йўналишларда амалга оширилади. Давлат хизматида, ижтимоий-иқтисодий, оилавий муносабатлар ҳамда болалар тарбияси соҳасида, сайлов ҳуқуқларини амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш шулар жумласидан. Шунингдек, стратегияда гендер тенгликни таъминлаш тадбирларини ҳисобга олган ҳолда давлат дастурларини бюджетлаштириш ва молиялаштириш ҳам кўзда тутилган.

Гендер стратегиясини амалга оширишдан салмоқли натижаларга эришиш кутилмоқда. Хусусан, юқори ва қуйи тизимдаги давлат органларининг раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни тайинлаш амалиётини кенгаяди. Гендер номутаносиблик мавжуд бўлган давлат органларида вақтинчалик квоталаш тизимини жорий қилиш орқали хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги мутаносиблик таъминланади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган, айниқса қишлоқ жойларидаги оилалар хотин-қизларини иш билан таъминлаш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, ўзини ўзи банд қилишга эришилади. Энг асосийси – хотин-қизларга нисбатан иш жойларидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олди олиниб, жамиятда уларга нисбатан шаклланган салбий қарашларга барҳам берилади.

Гендер стратегияни амалга ошириш Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги стратегик мақсадлар контекстида қабул қилинган миллий ва халқаро мажбуриятлар (Пекин Декларацияси ва Ҳаракатлар режаси, Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция, Барқарор ривожланиш мақсадлари ва бошқалар) ни бажаришга кўмаклашади.

Сенаторлар томонидан жамиятда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий фаоллигини ошириш каби мураккаб масалалар биргина давлат ҳамда жамоат тузилмалари зиммасига юклатилган вазифа эмаслиги, бу борада барчанинг фаол иштирокини кучайтириш муҳимлиги борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Манба: https://senat.uz

ФИЛИАЛ БИРИНЧИЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ

Жамиятда жисмоний маданият ривожланганлигининг асосий курсаткичи бу – инсонларнинг саломатлиги ва жисмоний шаклланишини даражаси, жисмоний маданиятнинг таълим ва тарбия, ишлаб чикариш ва маиший сохдларда, буш вактни тугри ташкиллаштириш жараёнида канчалик мухим урин тутишидир. Инсон фаолиятида жисмоний тарбиянинг амалий натижаси сифатида, кишининг жисмоний тайёргарлиги ва харакат билим ва куникмаларининг баркамоллик даражаси, юксак хаётий кучга эгалиги, спорт сохасида эришган ютукдари, аклий ривожланганлиги хисобланади. Мухтасар айтганда, спорт мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялашнинг энг мухим воситаси булиб келмокда ва келажакда хам шундай булиб колиши мукаррар. Чунки – спорт соглом авлод, соглом келажак дегани.

Жорий йилнинг 27 май куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида стол тенниси бўйича бўйича филиал талаба-ёшлари орасида филиал биринчилиги бўлиб ўтди.

Унда филиалнинг ўғил-болалари (талабалари) ўзаро баҳсга киришдилар.

Кескин муросасиз ўтган мусобақалар якунида 1-ўринни 1А кончилик иши талабаси Д.Мнажатдинов, 2-ўринни 1А кимёвий-технология талабаси А.Хажымуратов, 3-ўринни 1А кончилик иши талабаси А.Крашовлар эгаллашди.

Ғолиблар филиал томонидан диплом билан тақдирланди.

Филиал Матбуот хизмати.