МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА МУСОБАҚА БЎЛИБ ЎТДИ

Соғ танда соғлом ақл! Бу ҳикматли сўзнинг нечоғлик тўғри айтилганига биз кўплаб гувоҳ бўлганмиз.

Жорий йилнинг 29 март куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали талабалари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Қизғин кечган мусобақа якунларига кўра, 2 Б кончили киши таълим йўналиши талабалар жамоаси биринчи ўринни эгаллаган бўлса, 1 Б кимёвий-технология таълим йўналиши жамоаси иккинчи ўринни, 1 А Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш таълим йўналиши талабалари учинчи ўринни эгалладилар.

Кўтаринки рухда ўтказилган мусобақа ғолиблари ҳамда қатнашчиларини тақдирлаш юзасидан ўтказилган тадбирда филиал директори Ф.Худойбердиев ва филиалнинг бир қатор раҳбар-ходимлари иштирок этиб, филиал томонидан диплом, медаль, мусобақа кубоги ҳамда эсдалик совғалари билан билан мукофотланди.

Филиал Матбуот хизмати.