#Халқаро_пресс_клуб_сессиясидан

— Бугун 2016 йилга қараганда 3 барабор кўп абитуриентлар талабаликка қабул қилинмоқа.

— Энг муҳими, ҳозирда 46 та ОТМ кредит-модуль тизимига ўтди. Янги ўқув йилидан барча ОТМ бу тизимга ўтади.

#Халқаро_пресс_клуб_сессиясидан

Олий таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Олий таълим ташкилотларида таҳсил олиш истагидаги ёшларнинг таълим олиши учун кенг имкониятлар тақдим этиш, тўлов-контракт асосида ўқиётган ҳар бир талабага билим олиш учун қулай шароитлар яратиш, ёшларнинг илм-фанга бўлган интилишларини янада рағбатлантириш ва ёшларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:

1. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб республикадаги барча олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг кундузги таълим шаклида ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт асосида таҳсил олиш учун таълим кредити ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилсин.

Белгилансинки:

тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган ресурслар ҳисобидан таълим кредитларини Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратади;

таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;

таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан таълим кредити учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

2. Таълим кредитлари бўйича тижорат банкларини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилсин.

Жамғармага Давлат бюджетидан 2021 йилда камида 1 триллион сўм, кейинги йилларда ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағлар ажратилсин.

Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

Жамғарма томонидан аввал ажратилган ресурсларнинг қайтишидан тушадиган маблағлар ва улардан олинадиган фоиз тўловлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштириш ҳисобига фоизли тушумлар;

Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари, ҳомийлик, грант маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Жамғарма юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда Молия вазирлигида алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварағи шаклида ташкил этилади;

Жамғарма фаолияти Молия вазирлиги марказий аппаратига ажратиладиган 3 та штат бирлигидан иборат бўлинма томонидан амалга оширилади;

Жамғарма маблағлари ҳисобига тижорат банкларининг сўровларига асосан уларга Марказий банкнинг асосий ставкасида таълим кредити ажратиш учун мазкур ставкадан 4 фоиз бандга паст бўлган ставкада ресурслар ажратилади;

Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, ресурс маблағлари ва таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасайтирилади, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.

4. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тўғрисидаги низомни тасдиқласин:

таълим кредитлари бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини Молия вазирлиги ва тижорат банклари ўртасида тақсимлаш ҳамда Жамғармадан ажратилган маблағларнинг бир қисмини тижорат банклари томонидан гаров депозити сифатида қабул қилиш;

республикадаги давлат олий таълим муассасалари, хусусий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига контракт тўловлари учун кредит ажратиш;

Жамғарма томонидан таълим кредитлари учун маблағлар ажратишда тижорат банкларига қўйиладиган мувофиқлик мезонларини ўрнатиш.

5. Молия вазирлиги Жамғармага 2021 йилда маблағларнинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари, бюджетни қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинадиган халқаро молия институтлари
ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари, суверен халқаро облигацияларни чиқариш ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратилишини, 2022 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.

6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А.Мусаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х.Тошкулов ҳамда молия вазири Т.А.Ишметов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

        Президенти                              Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2021 йил 30 июль,

Манба:https://t.me/uza_uz

#САЙЛОВ_2021

Сайловга тайёргарлик кўриш бўйича Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалига бириктирилган Нукус шаҳри марказидан 120 км узоқликдаги “Қаратаў” МФЙ ҳудудидаги 14-сонли умумтаълим мактаби биноси ва Нукус шаҳри марказдан 35 км узоқликдаги “Бес төбе” МФЙ 30-сонли умумтаълим мактаби биноларида жойлашган 54 ва 55-сайлов участкаларининг сайтовга тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишди.
Унда Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари К.Юсупов 54 ва 55-сайлов участкаларида кўрилган тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди.
Шунингдек, сайлов участкаларини белгиланган тартиб асосида жиҳозлаш, зарур ахборот коммуникация технологиялари билан таъминлаш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.

#Қабул_2021

🔰Давлат комиссиясининг 2-сон баёни (https://t.me/eduuz/5361)билан спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритган спортчи-ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олган ҳолда, спорт турлари ҳамда паралимпиа спорт турлари бўйича Осиё ва Республика чемпионатларида охириги уч йилда ғолиб ва совриндор бўлган спортчи-ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, истисно тариқасида, 2021/2022 ўқув йили қабулида фақат “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” ва “Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган ушбу тоифадаги абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди.

🔘Унга кўра:

— иккинчи мутахассислик фани (умумий жисмоний тайёргарликни назарда тутган ҳолда) ҳамда мажбурий учта фанга – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи бўйича тест синовларидан озод этган ҳолда максимал балл берилади;

— кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра, ушбу тоифадаги абитуриентларнинг тўплаган балларига мувофиқ, улар умумий танловдан ташқари давлат гранти ва тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади. Бунда, кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра, ушбу тоифадаги абитуриентларни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилиш учун минимал ўтиш бали Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ белгиланади;

— “Спорт фаолияти” ва “Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнида мазкур бакалавриат таълим йўналишларининг сиртқи таълим шаклини танлаган ушбу тоифадаги абитуриентлар кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра фақат тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилиши мумкин;

—“Жисмоний маданият” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган ушбу тоифадаги абитуриентларга совринли ўринлар қўлга киритилган спорт турларининг хусусиятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналишининг спорт турлари бўйича тузилган фан дастурлари асосида биринчи мутахассислик фани бўйича кириш имтиҳонлари (касбий (ижодий) имтиҳон) ўтказилади;

— совринли ўринлар қўлга киритилган спорт турларининг хусусиятидан келиб чиқиб, биринчи мутахассислик фани бўйича касбий (ижодий) имтиҳон олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, тегишли спорт федерациялари, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакилларидан иборат бўлган таркибда тузиладиган имтиҳон комиссияси томонидан онлайн видеотрансляция қилинган ҳолда белгиланган муддатларда ўтказилади.

Манба: edu.uz

Қабул_2021

Давлат комиссиясининг баёни билан пандемия шароитида абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратиладиган бўлди.

Бунда:

➡️ биринчи бўлимдаги мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларининг ҳар бирига 10 тадан жами 30 та тест топшириқлари ва умумий 60 дақиқа белгиланади;

➡️иккинчи бўлимдаги абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фаннинг ҳар бирига 20 тадан жами 40 та тест топшириклари ва умумий 120 дақиқа белгиланади;

➡️мажбурий учта фанга жами 63 балл, абитyриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фанга жами 126 балл, умумий – 189 балл белгиланади.

#Қабул_2021

⚡️⚡️РАСМАН

ЎзР таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 26 июлдаги 2-сон баёни билан пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021/2022 ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 5 августдан (қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан) бошланиши ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.

Фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграцияси янги босқичга кўтарилади

Бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий йўналишларига ҳамда халқаро стандартларнинг талабларига мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, таълим, илм-фанга жуда катта эътибор берилаётганлиги илмий жамоатчиликни чексиз қувонтирмоқда.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 июнь куни олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари соҳадаги 4 та устувор вазифани кўрсатиб ўтди:

Биринчиси – олий таълим муассасалари бошқарув кенгашларининг ролини ошириш ва кафедралар ваколатларини кенгайтириш.

Иккинчиси – ўқув жараёнини бозор талабларига мослаштириб, ишлаб чиқариш билан узвийлигини таъминлаш ва талабанинг ўз устида ишлаши учун муҳит яратиш.

Учинчиси – олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, илм-фан ва инновацияни ривожлантириш.

Тўртинчиси – профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун қоғозбозликни камайтириш, соҳани рақамлаштириш орқали бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.

Бу вазифаларни самарали бажариш учун олий таълим муассасаларига академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилиши таъкидланди.

Хусусан, олий таълим муассасаларининг илмий салоҳияти масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Мисол учун, 24 та олий ўқув юртининг илмий салоҳияти 25 фоизга ҳам етмаслиги, 19 тасида бирорта профессор ва фан доктори йўқлиги танқид қилинди. Шу боис, Президентимиз келгуси йилдан докторантурага квоталар сонини 2 баравар кўпайтириш, кейинги йиллардан ҳар йили 50 фоизга ошириб боришга кўрсатмалар берди.

Ҳақиқатдан ҳам, бажарган ишларимизни бугунги кун талаби даражасида деб бўлмайди. Зеро, юртбошимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар нафақат таълимнинг ривожланиши, балки, тараққиётнинг янги босқичини бошлаб берадиган фан-таълим-ишлаб чиқариш алоқаларини ривожлантиришнинг замонавий дастури сифатида ҳам эътироф этиш мумкин. Ушбу дастурнинг ҳаётга тадбиқ этилиши эса истиқболда ҳар бир олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида илмий тадқиқот ва инновацион фаолият натижаларини тижоратлаштиришнинг аниқ механизмлари яратилишига, илмий тадқиқотларни ишлаб чиқаришга қўллаш самарадорлиги ортишига хизмат қилади.

Айни пайтда Қорақалпоғистон Республикасининг саноат салоҳиятини ошириш, иқтисодиётнинг базавий тармоқларида юқори малакали кадрлар тайёрлашни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган Навоий давлат кончилик институтининг Нукус филиалида Президентимиз томонидан мазкур учрашувда белгилаб берилган устувор вазифалар ва уларнинг ижроси масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган 2020 йил 8 июндаги «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида Геология фанлари университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2021 йил 21 апрелдаги «Геология соҳасига инвестицияларни фаол жалб этиш, тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва республика минерал-хом ашё базасини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари асосида институтнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий-ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги геологик тузилмаларини янада чуқур ўрганиш ва ер остидаги фойдали қазилмаларни халқ хўжалигида оқилона фойдаланиш,  конларнинг жойлашуви, фойдали қазилма захирасидан келиб чиқиб чет эл инвестицияларини жалб қилиш борасида самарали ишлар амалга ошириб келмоқда. Жумладан, Бӯзатов, Беруний ва Қораўзак туманларидаги конлар ўрганиб чиқилмоқда ва таклифлар тайёрланмоқда.

Албатта, соҳага қаратилаётган бундай эътибор давлатимизнинг олий таълим соҳасида янги босқични бошлаб берди. Демак, биз илм ва таълим соҳаси вакилларининг бундай ғамхўрликка барча билим ва тажрибаларимизни ишга солган ҳолда муносиб  жавоб беришимиз лозим. Вақтнинг ўтиши билан бундай машаққатли ишлар ўзининг ижобий натижасини беришига тўлиқ ишонамиз.

Атабек Каипбергенов,  

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали директори, техника фанлари доктори, доцент.

ЎзА

ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШДА ХОТИН –ҚИЗЛАР УЧУН ЯРАТИЛГАН ИМКОНИЯТЛАР ВА ИМТИЁЗЛАР

Янги Ўзбекистон  шароитида давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш мақсадида уларнинг сифатли олий таълим олиши, илм-фан сирларини чуқур эгаллаши учун барча шарт-шароитларни яратиш, илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида  2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилишда қизлар учун алоҳида давлат грантлари асосидаги қабул кўрсаткичларининг ажратилишини таъминлаш вазифаси қўйилганлиги ҳам фикримизнинг яққол ифодасидир.

Сўнгги 3 йилда олий таълимнинг кундузги, сиртқи, кечки таълим шаклида ўқиш имкониятлари яратилганлиги, хотин-қизлар учун алоҳида имтиёзлар берилаётганлиги боис, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-қизларнинг улуши кескин ошди.

Муҳими, айрим соҳалар  “аёллар учун эмас”  деган тушунчалар бартараф этилиб, қизларнинг ишлаб чиқариш ва техника, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, кимё-технология, кон-металлургия, машинасозлик каби   соҳаларига қизиқишлари ортди.

Кўрсаткичларнинг бундай ошиб боришида табиийки,  хотин-қизларни олий таълим билан қамровини кенгайтиришга мақсадида давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзларнинг ўрни беқиёс.

2020/2021 ўқув йилида шу вақтга қадар бўлмаган имтиёз  –  олий ўқув юртларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун алоҳида квоталар ажратилиб,  940 нафар  хотин-қизларнинг  ўқишга қабул қилиниши минглаб оилаларга қувонч олиб кирди.

Жорий йилда ушбу кўрсаткич  2 баробарга оширилиб, 2000 нафарни ташкил этиши белгиланди ҳамда республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим  шакли бўйича умумий белгиланган  давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун  қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг  ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

Бу республикамизнинг турли ҳудудларида яшовчи икки мингта эҳтиёжманд оилаларнинг қизлари олий ўқув юртига ўқишга қабул қилинди, дегани.

Бу – эҳтиёжманд оилада катта бўлган 2 000 нафар қизнинг орзулари рўёбга чиқди дегани,   келажагига умид боғланди дегани.

Уларнинг келажакда фаровон  турмуш кечиришига замин яратилди дегани.

 

Хотин-қизлар ушбу имтиёз билан чекланиб қолмасдан, балки  бошқа тоифадаги имтиёзлардан ҳам фойдаланиш орқали олий ўқув юртига кириш имкониятларини кенгайтиришлари мумкин.

Жумладан,

Ногиронлиги бўлган шахслар учун,

Қуроли Кучлар таркибига кирувчи идоралар ходимларининг фарзандлари учун,

Ички ишлар  органларининг амалдаги  ходимлари фарзандлари учун,

Меҳрибонлик уйи ва болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун,

Шунингдек, спорт мусобақаларининг ғолибларига бериладиган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда хотин-қизларнинг улуши катта қисмни ташкил қилиши  табиий.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мамлакатимизнинг чекка туманларида барча соҳаларни малакали кадрлар билан таъминлаш ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий омили ҳисобланади. Шу мақсадда ўтган йили Фарғона вилоятининг Сўх туманида яшовчи  ёшлар учун  бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича 500  та мақсадли қабул параметрлари ажратилди.

Бу йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги  қарорига мувофиқ, Самарқанд вилояти Ургут туманини ижтимоий-иқтисодий  ривожлантириш ҳамда таълим тизимида кадрлар қўнимсизлигини камайтириш мақсадида бакалавриятнинг кундузги таълим шаклида педагогика йўналишлари  бўйича бериладиган  қўшимча 100 та давлат гранти асосидаги мақсадли қабулда ҳам хотин-қизларнинг улуши катта қисмини эгаллаши шубҳасиз.

Таълимда нодавлат секторнинг ривожланиши соғлом рақобат муҳитини кучайтиради. Шу боис, бугун мамлакатимизда фаолият олиб бораётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг  филиаллари, нодавлат олий таълим ташкилотлари сони тобора ортиб бормоқда. Олий таълим муассасаларида яратилган шарт-шароитлар эса, ёшларнинг айнан мазкур таълим муассасаларида ўқишга бўлган қизиқишларини оширмоқда.

Президент қарори билан бу йил илк маротаба Ўзбекистондаги хорижий ва хусусий олий таълим муассасаларида ҳам грант асосида ўқишга кириш  имконияти яратилди.  Бу табиийки, иқтидорли, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган қизларимиз учун яна бир имконият эшигини очади.

Республикамизда фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларига 500 та давлат гранти асосида жой ажратилди.  Ушбу рўйхатда 19 та олий таълим муассасалари номлари қайд этилган бўлиб, Тошкент шаҳридаги Инха университети, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Тошкент Халқаро Вестминстер университети, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали, Тошкент шаҳридаги Ёджу институти, Қўқон университети шулар жумласидандир.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, олий таълим муассасаларини тамомлаб,  магистратура  босқичида ўқишини давом эттирган талаба-қизлар сонининг ҳам 2017-2021 йилларда ўсиши кузатилди.  Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2017 йилда 1632 нафар нафарни ташкил этган бўлса,  2020/2021 ўқув йилида уларнинг сони 12855 нафарга етди.

Ҳозирда магистратура босқичида таҳсил олаётган 29918 нафар талабаларнинг  43 фоизини хотин-қизлар ташкил этиши  яхши кўрсаткич.

2021 йил 16 июнь куни олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида Давлатимиз раҳбари   томонидан бугунги кунда хизмат кўрсатиш соҳасида 40 мингта, саноатда 38 мингта, қурилишда 12 мингта, қишлоқ хўжалигида 10 мингта, алоқа ва ахборот технологияларида 4 мингта олий маълумот талаб этадиган бўш иш ўринлари мавжудлиги таъкидланди, лекин битирувчилар сон жиҳатидан ҳам, малака бўйича ҳам бу талабни қондира олмаслиги жиддий танқид  қилинди.

Шундай экан, бугун олий ўқув юртларига ўқишга кириш истагида бўлган ёшларга, айниқса хотин-қизларга  тушунтириш,тўғри йўл кўрсатиш орқали  мазкур соҳаларни ривожлантиришга  қаратилган  бакаврият таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини  тарғиб қилиш,  олий ўқув юртларида  эса чуқур билим  ва малакага эга бўлган мутахассисларни тайёрлашнинг самарали механизмларини аниқлаш ҳамда  амалиётга жорий этиш олдимиздаги энг муҳим   вазифамиздир.

Манба: https://www.edu.uz/uz/news/view/2679