ШЕЪРИЯТ КЕЧАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Мамлакатимизда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, атоқли жамоат арбоби Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллигига боғишланган тадбирлар давом этмоқда. Хусусан, Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш йили” доирасида ташкил этилган тадбирда ноёб истеъдод соҳиби таваллудига бағишлаб “Абдулла Орипов издошлари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Шунингдек, Навоий кон-металлургия комбинати ҳомийлигида нашр эттирилган “Кенгликлар сурури” китоби тақдимоти ҳам ўтказилди.

  

НДКИ Ахборот хизмати.