СОҲИБҚИРОН ТАВАЛЛУДИНИНГ 685 ЙИЛЛИГИ

Соҳибқирон Амир Темурнинг миллий маънавиятимиз, халқимиз ва айниқса ёш авлоднинг буюк аждодларимиз бой меросига бўлган аҳамияти чексиздир. Ушбу жиҳатлар юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган Буюк Соҳибқирон таваллуд топган кунининг 685 йиллигига бағишланган тадбирларда ўз аксини янада ёрқин намойиш этмоқда.

Жорий йилнинг 9 апрель куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида ҳам «Амир Темурнинг улуғ фаолиятлари жаҳон назарида» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни филиалнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бӯлими бошлиғи Н.Қыдырниязов олиб борди.

Тадбирда Қароқалпоқ давлат университети тарих факультети «Археология» кафедраси ассисент-ўқитувчиси М.Толыбаев, филиалнинг Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Д.Жумамуратов ва бошқалар иштирок этиб, Амир Темурнинг жаҳон тарихидаги тутган ўрни, миллий давлатчиликка, таълим ва маданият, ўз давлати ривожига улкан ҳисса қўшган буюк шахс сифатидаги ролининг муҳимлиги ҳақида гапирдилар.

Тадбир сўнгида, филиал талабалари томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Филиал Матбуот хизмати.