ДИРЕКТОР ВА ГУРУҲ САРДОРЛАРИ УЧРАШУВИ

Навоий давлат кончилик институтида йил давомида “Директор ва талабалар учрашуви” мунтазам ўтказиб келинади.

Филиал талабаларининг ижтимоий аҳволи, соғлиги, дарс жараёнларидан хабардор бўлиш, таклиф ва мулоҳазаларини олиш учун гуруҳ сардорлари орқали мулоқот қилиш шароитида энг қулай ечимдир.

Шуни инобатга олган ҳолда жорий йилнинг 25 март куни “Директор ва гуруҳ сардорлари учрашуви” ташкил этилди.

Мулоқотда филиал директори Ф.Худойбердиев бугунги кунда филиалда бўлаётган ўзгаришлар, янгиликлар, яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталди. Директор гуруҳ сардорлари аслида шу гуруҳнинг лидери, етакчиси эканлиги, филиал бошқарувида ҳам кўмакчи бўлишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, ҳар бир талаба ўзини эҳтиёт қилиши, карантин қоидаларига амал қилиш лозимлиги, бўш вақтдан унумли фойдаланиш кераклигини таъкидланди.