УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

Кўнгилдан бошланган ободлик, яратиш-яшнатиш иштиёқи она-Ватанга чексиз меҳр-муҳаббат ифодасига айланиб, борлиққа кўркамлик, гўзаллик бағишлайди. Энг улуғ, энг азиз айём — Мустақиллик байрами арафасида 21 август куни уюштирилган умумхалқ хайрия ҳашари республикамиз бўйлаб уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали жамоаси ҳам 21 август куни эрта тонгдан филиал жойлашган бино ва иншоатлар атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб юборди.

Филиалнинг раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда техник ходимлари филиал атрофларидаги далаларни ёввойи ўт-чўплардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, деворларни оқлаш, ариқ ва зовурларни тозалаб, гулларга сув қуйиш каби ишларни бажармоқда.

Ҳашар уюшқоқлик билан давом этмоқда…

Филиал Матбуот хизмати.