ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ФИЛИАЛИМИЗДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021-йил 16-июнь куни «Олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари тўғрисида» ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 34-сонли баёни асосида олий таълим муассасаларининг 2021/2022 ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини жойига чиқиб ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 13-август кунги 342-сонли буйруғи асосида Ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, масъуллар томонидан жойлардаги ОТМларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари ўрганилмоқда.

Мазкур буйруқ асосида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари С.Бузрукхонов Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларининг тайёргарлик жараёнлари билан танишиб чиқмоқда.

Жорий йилнинг 16-август куни вазир ўринбосари С.Бузрукхонов Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида бўлиб, филиалнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди ва таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди.

 

Филиал Матбуот хизмати.