ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

Болгария Республикасининг Иван Рильский номидаги Тоғ-кон геология университети ва Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Онлайн ташкиллаштирилган учрашувда Иван Рильский номидаги Тоғ-кон геология университети ректори Ивайло Копрев ва Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали директори Aтабек Каипбергенов икки олий таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг аҳамиятлари хусусида тўхталиб ўтишди.

Ҳамкорликнинг асосий мақсади, Болгария Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ўртасида таълим ва фан соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат.

Мазкур ҳамкорлик шартномасида замонавий ўқитиш услублари ва тизимларидан фойдаланиш ва таълим соҳасида инновацион технологияларни қўллаш, ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш, тажриба алмашиш, ўқитувчилар, ходимлар, докторантлар ва магистрантлар учун қисқа муддатли илмий ва ўқув амалиётлари ва малака оширишни ташкил этиш, илмий анжуманлар ва илмий семинарлар ва бошқа тадбирлар тўғрисида маълумот алмашиш каби бир қатор вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.