ОДАМ САВДОСИНИНГ АЯНЧЛИ ОҚИБАТЛАРИ

Жорий йилнинг 16 июль куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 2 июльдаги  2/18-4/1-1765 сонли хатига асос 30 июль – “Одам савдосига қарши курашиш бутунжаҳон куни” муносабати билан “30 кун – ҳамкорликда одам савдосига қарши курашиш ойлиги” доирасида “Одам савдосининг  аянчли оқибатлари” мавзусида онлайн тадбир ташкил этилди.

Zoom дастури орқали ўтказилган мазкур тадбирни филиалнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари К.Юсупов олиб борди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигининг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси катта оператив вакили, майор Н.Торешов, филиалнинг Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Д.Жумамуратов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари К.Джаксимуратовлар сўзга чиқиб, Одам савдосига қарши курашиш бўйича ўтказилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида 2008 йилнинг 17 апрелида “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ҚонунИ қабул қилинганлигини ва ушбу Қонунни қабул қилишдан мақсад одам савдосига қарши курашишга боғлиқ масалаларни тезкор ҳал этиш, шу билан бирга, давлат органларининг бу борадаги ваколатларини кафолатлашдан иборат эканлиги ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Тадбирга филиал профессор-ўқитувчилари, филиал ходимлар ва талаба-ёшлари иштирок этишди.

 

Н.ҚИДИРНИЯЗОВ,

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи.