#Мен_вакцина_олдим

Бутун дунё, хусусан, мамлакатимизда бир йилдан ортиқ давом этаётган пандемия даври жамиятимизга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмаяпти. Ҳозирги вақтда мамлакатимизда давом этаётган вакцинация жараёнлари юртимизда бу таъсирни камайтиришда асосий омил бўлиб турибди. Шу сабабли Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида ҳам «Мен вакцина олдим» (#мен_вакцина_олдим) акцияси бошланди.

Мазкур акцияда Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали директори Атабек Каипбергенов ва филиалнинг барча раҳбар-ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўзларининг фаоллигини кўрсатмоқдалар.