ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги қўшма қарори асосида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили республика олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Сайлов қонунчилиги ва сайлов жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган энг яхши илмий ишлар» танловини эълон қилади.

Танловнинг мақсади – республика олий таълим муассасалари талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикасида Сайлов қонунчилиги ва сайлов жараёни бўйича ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган устувор вазифаларни изчил амалга оширишга йўналтирилган бўлиб, Давлат ҳокимиятининг шаклланишида бирламчи омил ҳисобланган – сайлов жараёнлари орқали ҳокимият тизимини вужудга келтириш ва ривожлантириш қонунятлари, уларнинг тадрижий ўзгариши ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни сайловлар ҳақидаги билимларини чуқурлаштириш ҳамда мазкур билимларини талаба-ёшлар ўртасида тарғиб қилишни кенг оммалаштиришдан иборат.

Батафсил маълумотларни филиалнинг Ёшлар билан ишлаш ва маънавият ва маърифат бўлимидан (👉 @Nizam_qidirniyazov) олишингиз мумкин.