БУГУН КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 7 июлдаги махсус Фармони билан кон-металлургия саноати учун зарур мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Навоий давлат кончилик институти ташкил этилди.
26 йилдирки, ушбу сана институт жамоаси учун муҳим кун сифатида эътироф этилади. Институтида Кончилик, Энерго-механика, Кимё-металлургия факультетлари ва Нукус филиали самарали фаолият фаолият юритмоқда.
2016 йилда институтнинг янги қуриб фойдаланишга топширилган ўқув биноси Навоий шаҳрига кўрк бахш этиши билан бирга замонавий ўқув ва илмий лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.
Институтда таҳсил олаётган 5 минг нафарга яқин талабаларга 207 нафар профессор-ўқитувчи таълим бериб келмоқда. Уларнинг 28 нафари фан доктори ва профессорлар, 58 нафари фан номзоди ва доцентлардир.

НДКИ Ахборот хизмати.
Facebook (https://www.facebook.com/navoiydavlat.konchilikinstituti.1)| Instagram | (https://www.instagram.com/navoiydavlatkonchilikinstituti/_)ndki.uz
(http://www.ndki.uz/)👇https://t.me/ndkiofficial