24 МАЙ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КАДРЛАР БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИ КАСБ БАЙРАМИ!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 ноябрдаги 925 – сон қарори билан  Қорақалпоғистон Республикасининг саноат салоҳиятини ошириш, иқтисодиётнинг базавий тармоқларида юқори малакали кадрлар тайёрлашни кенгайтириш мақсадида Навоий давлат кончилик институти  Нукус филиали ташкил этилган.

Филиалда дирекция, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат, Мониторинг ва ички назорат, Ўқув-услубий, Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педогогик кадрлар тайёрлаш, Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими, Тўлов-контракт асосида ўқитиш бўйича шартномаларни расмийлаштириш ва ҳисобга олиш, Халқаро ҳамкорлик бўлими,  Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, Ахборот технологиялари маркази, Матбуот хизмати, Ахборот тизимларини жорий этиш, тармоқларни бошқариш, Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат курсатиш, Илмий-услубий ва ахборот-маълумот (даврий нашрлар) бўлими, Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими, Электрон-ахборот ресурслари бўлими, Таълим сифатини назорат қилиш, Режа молия, Бухгалтерия, Ходимлар бўлими, девонхона ва архив, Ўқув-ёрдамчи ходимлар, Ўқитишнинг техник воситалари, Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси, Техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлимлари мавжуд бўлиб, уларда  жами 43та ходим фаолият кўрсатмоқда. Шулардан, 17таси хотин-қизлар ташкил этади. Шу йили май ойида 5та вакант лавозим мавжуд бўлиб, Нукус шаҳар бантликга кўмаклашиш марказига ва филиал сайтига ҳар ойда маълумот жойлаштириляпти. Филиал меҳнат жамоаси  асосан ёшлардан иборат. Шулардан 5та фан номзоди, доцентлар, катта ўқитувчи ва ассистент жами 8та профессор-ўқитувчилар талабаларга таълим бермоқда. Илмий салоҳият 33,3%ни ташкил этади.

Филиални республика ҳамда халқаро миқёсда нуфузини ошириш, юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиш учун илмий салоҳиятини кўтариш, филиалга илмий-изланишга қизиқадиган ўз устида доимий ишлайдиган педагог-кадрларни қабул қилиш ва тайёрлаш, сифати ва сонини оширишни ўз  олдимизга муҳим вазифа этиб белгилаганмиз.

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалидан Нукус шаҳар Бантликка кўмаклашиш марказига 2021-йил 25-апрель куни берилган  Бўш иш ўринлари бўйича ҳисоботи

Касбларнинг мутахассисларнинг     (лавозим)номи

 

Талаб килинадиган малака(разряд)

 

Талаб килинадиган маълумот

 

Иш хаки (бир ойлик,сум)

 

1 Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари базавий Олий, магистр 6985554 сум
2 Бош бухгалтер 14 разряд Олий 1644658 сум
3 Электрон кутубхоналар кутубхоначиси  (1-тоифа) 7-разряд олий 1124687 сум
4 Тармок администрацияси 7 разряд Олий 1124687 сум
5 Ахборот хавфсизлигини таъминлаш булими Тармок администратори 7 разряд Олий 1124687 сум
6 Техник фойдаланиш ва хужалик булими, шофёри 1 разряд урта махсус

747300 сум

 

Б.Дуримбетова,

Филиал кадрлар бўлими инспектори.