МАКТАБЛАРДАГИ МАЪНАВИЙ ТАДБИРЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

Жорий йилнинг 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 30 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 86-сонли баёни қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалига бириктирилган Элликқалъа туманидаги 67-23-сонли умумтаълим мактабларида “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори асосида тарғибот-ташвиқот ишлари ва филиал профессор-ўқитувчилари томонидан “Маҳорат дарс”лари ташкил этилди.

Тарғибот тадбирларида филиалнинг Ёшлар билан ишлаш,  маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.Қидирниязов, филиалнинг Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи С.Тлеумуратов, филиал матбуот котиби Р.Арзиев, филиал катта ўқитувчиси С.Гаппаровлар сўзга чиқиб, филиал ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Табиий ва умумкасбий фанлар кафедраси доценти С.Тлеўмуратов, катта ўқитувчиси С.Гаппаровлар мактаб битирувчи синф ўқивчилари учун математика ва информатика фанларидан «Маҳорат дарс»ларини ўтказди. Шунингдек, «Биз албатта талаба бўламиз» шиори остида маҳорат дарслари ва Элликқалъа туманидаги 67-23-сонли умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчилари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинлари ўтказилди.

Тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчиларга филиал раҳбарияти томонидан тайёрланган «Фахрий ёрлиқ» ва китоблар совға қилинди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.