ТАЛАБАЛАР ҲАРБИЙ ОКРУГГА ТАШРИФ БУЮРДИЛАР

Жорий йилнинг 30 апрель куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали талаба-ёшлари Шимолий-ғарбий ҳарбий округининг ҳарбий қисмларига саёҳат ташкил этилди.

Саёҳатдан мақсад-ӯсиб келаётган ёш авлод қалбида Ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда маънан ва жисмонан баркамол бўлиб вояга етишини таъминлаш.

Нукус гарнизони ҳарбий қисм офицери, майор Очилов Шавкат Қудратович гарнизоннинг кутубхонасини, Амир Темур хонаси, Ёшлар иттифоқи хонаси, Снайперлар тайёрлаш хонаси, Муҳандислик хонаси, Маънавият ва маърифат марказлари, Музей хоналари бўйича филиалимиз талаба-ёшларимизга маълумотлар берди.

З.Баймуратова,
Филиал психологи.