«УРУШ ХОТИРАЛАРИДА» МАВЗУСИДА ИНШОЛАР ТАНЛОВИ

Жорий йилнинг 28 апрель куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ӯрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» марказининг 2021 йил 2 апрель кунги 195 сонли  хотига асос, 9 май – «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан Ӯзбекистон  халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати, сабр-матонати, мардлиги, Ватанпарварлигини тараннум этувчи «Уруш хотираларида» мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди.

Унда филиалнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.Қидирниязов, филиалнинг Хотин-қизлар бошланғиш ташкилоти етакчиси Г.Даўлетназарова, филиал писхологи З.Баймуратовалар танловнинг аҳамияти бўйича иштирокчиларга маълумотлар бериб ўтди.

Танловда филиалнинг барча талабалари фаол иштирок этишди.

Филиал Матбуот хизмати.