МАКТАБЛАРДА МАЪНАВИЙ ТАРҒИБОТ ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугунги кунда Ўзбекистонда таълим тизимини комплекс ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларига катта куч ва маблағлар йўналтирилмоқда. Мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизмлари, илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятида сифат ўзгаришлари рўй бермоқда.

Айниқса, ўқитувчи-устозлар нуфузини ошириш, жойларда сифатли таълим учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва ҳар бир ҳудудда ихтисослашган мактаблар тармоғини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 30 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 86-сонли баёни қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалига оталиққа бириктирилган Кегейли туманидаги 24,33-сонли умумтаълим мактабларида “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида тарғибот-ташвиқот ишлари ва филиал профессор-ўқитувчилари томонидан “Маҳорат дарс”лари ташкил этилди.

Тарғибот тадбирларида филиалнинг Ёшлар билан ишлаш,  маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.Қидирниязов, филиалнинг Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи С.Тлеумуратов, филиал матбуот котиби Р.Арзиевлар сўзга чиқиб, филиал ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, «Биз албатта талаба бўламиз» шиори остида маҳорат дарслари ва Кегейли туманидаги 24-33-сонли умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчилари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинлари ўтказилди.

Тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчиларга филиал раҳбарияти томонидан тайёрланган «Фахрий ёрлиқ» ва китоблар совға қилинди.

Филиал Матбуот хизмати.