ФИЛИАЛ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 30 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 86-сонли баёни қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалига оталиққа бириктирилган Нукус туманидаги 10-сонли умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида филиал профессор-ўқитувчилари томонидан “Маҳорат дарс”лари ташкил этилди.

Филиалнинг Табиий ва умумкасбий фанлар кафедраси ўқитувчилари И.Ибраимов математика фанидан, Н.Нажимова кимё фанларидан мактаб битирувчи синф ўқивчилари учун “Маҳорат дарслари” ўтказди.

Филиал Матбуот хизмати.