МАҲАЛЛАЛАРДАГИ УЮШМАГАН ЁШЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ

Жорий йилнинг 27 апрель куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалига бириктирилган Тахиатош туманидаги «Тахиатош», «Обод макон», «Ойдин йўл», «Шамчироқ» маҳаллаларидаги уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мусобақани Табиий ва умумкасбий фанлар кафедраси мудири К.Джақсимуратов очиб берди. У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 13 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 18-сон баёнида маҳаллалардаги уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатларда филиал профессор-ўқитувчиларининг ва ходимларнинг фаол иштирокини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётганлигин таъкидлаб, мусобақа қатнашчиларига омадлар тилаб, бўш вақтини мазмунли ўтказишда шундай спорт мусобақаларнинг ўрни ҳақида гапириб ўтди.

Шундан сўнг, сўзга ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.Қидирниязов чиқиб, мусобақа қатнашчиларига омадлар тилади.

Мусобақа якунида филиал раҳбарияти томонидан тайёрланган “Фахрий ёрлиқ” ва совғалар топширилди.

Филиал Матбуот хизмати.