БИР ЗИЁЛИ – БИР МАҲАЛЛАГА МАЪНАВИЙ ҲОМИЙ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 19 январь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг видеоселектор тарзида ўтказилган 3-сонли мажлис баёнининг 38-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали раҳбарияти, табиий ва умумкасбий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари Нукус шаҳридаги «Ботаника боғи» ҳамда «Ата макан» МФЙларида «Ислоҳотлардан хабардормисиз?» мавзусида тарғибот ташвиқот ишларини амалга оширдилар.

Маҳалла раислари билан ўтган учрашувларда темир дафтар, хотин-қизлар дафтари, ёшлар дафтари, маҳалла ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, олий таълимга, касб танлашга жалб қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Филиал Матбуот хизмати.