МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА…

Кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳудудларда янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши, кадрлар тайёрлашнинг замонавий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда сиртқи ва кечки бўлимларнинг очилиши, олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши мазкур йўналишдаги муҳим ислоҳотлар ҳисобланади.

Навоий давлат кончилик институти Нуукус филиалидатаълим сифатини орттириш, талабаларнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш борасида ҳар хил маҳорат дарслари ташкил этилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 23 апрелидан Навоий давлат кончилик институти доценти, физика-математика фанлари намзоди Ж.Манглиева томонидан филиал талабалри учун «Амалий механика» ва «Техник механика» фанлари бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.

Маҳорат дарслари давомида филиал талабалари соҳага оид сўнги янгиликлар, илмнинг ютуқлари ва бошқа маълумотларга эга бўлишди.

Маҳорат дарслари давом этмоқда…

Филиал Матбуот хизмати.