МАҲОРАТ ДАРСИ ЎТКАЗИЛДИ

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида талабаларнинг билим ва кўникмаларини йўксалтириш, филиалда таълим сифатини орттириш мақсадида натижа ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шундай маҳорат дарсларининг бири яқинда Навоий давлат кончилик институти Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бош мутахассисис, институтнинг кончилик электромеханикаси кафедрасининг ассистент-ўқитувчиси С.Абдуллаев томонидан филиалнинг кончилик иши таълим йўналиши талабалри учун «Кончилик иши асослари, очиқ кон ишларини юритиш» мавзусида ўтказилди.

Маҳорат дарси давомида талабалар ўзларин қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

Филиал Матбуот хизмати.