МИЛЛИЙЛИГИМИЗ НАМОЙИШИ

Жорий йилнинг 16 апрель куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида филиал Хотин-қизлар бошланғиш ташкилоти томонидан гуллар ва миллий либослар кўргазмалари бўлиб ўтди.

Ушбу кўргазма таркибида талаба-қизларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиб, уй-рўзғор ишларида ҳам олғир эканликларини кўрсатиб бериш мақсадида, ҳунармандчилик тўқувчилик,пазандачилик намуналари тақдим этилди. Шу билан биргаликда қизлар томонидан ўстирилган гуллар ҳам барчага тақдим этилди.

Ушбу кўргазмаларни тақдим этишдан мақсади, қиз бола нафақат билимли, балки, уй ишларини мукаммал эгаллаган ва ҳунармандчиликдан хабари бўлиши шарт ва зарур ҳамдир. Чунки, ҳозирги замон аёли меҳрибон рафиқа, жонкуяр она ва етакчи ходима бўлиши керак.

Шу мақсадда ташкиллаштирилган ушбу тадбир кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Унда филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳам қатнашиб, ўз фикрларини билдиришди.

Дарҳақиқат, ҳозирги кунда ушбу филиалда таҳсил олаётган, 20 нафар қизлар ҳақида сўз борганда, уларнинг интилувчанлиги ва одоб-ахлоқи таҳсинга сазовордир.

Ушбу тадбир жудаям қизиқарли ўтди.

Шаҳзода Абдуллаева,

Машинасозлик технологияси, машинасозликни ишлаб чиқариш ва жиҳозлаш гуруҳи талабаси.