МИЛЛИЙ ЎЙИНЛАР – САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари томонидан 2021 йил 28 январда тасдиқланган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича 2021 йил биринчи ярим йиллиги учун «Йўл харитаси»нинг 48-бандида «Миллий ўйинлар – саломатлик гарови» шиори остида миллий ўйинлар бўйича мусобақалар ташкил этиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижроси бўйича 2021 йилнинг 14 апрель куни Нукус шаҳридаги «Турон» стадионида миллий ўйинлар бўйича Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали директори кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Мусобақаларда филиалнинг талаба-ёшлари халқимизнинг миллий спорт уйинлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Мусобақалар натижаларига бўйича 1-ўринни 1-курс Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш таълим йўналиши талабалари, 2-ўринни 1 Б кончилик иши таълим йўналиши талабалари, 3-ўрин кончилик иши таълим йўналиши 1-2-курс талабалари эгаллади.

Мусобақа ғолиблари филиал раҳбарияти томонидан рағбатлантирилди.