ИЛМДАН БОШҚА НАЖОТ ЙЎҚ ВА БЎЛМАГАЙ

Илм ҳар қандай замонда ва маконда ҳам нажот йўли, зулматни ёритувчи нур, инсонни камолотга етакловчи буюк неъмат бўлган.

Халқимизнинг эртанги куни қандай бўлишига, кўп жиҳатдан, бугун фарзандларимиз таълим-тарбия олаётган ана шу масканда тамал тоши қўйилади. Қадим-қадимдан ота-боболаримиз бебаҳо бойлик бўлмиш илм-маърифат, таълим-тарбияни инсон камолоти ҳамда миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билиб келишида ҳам чуқур маъно яширинган.

Жорий йилнинг 15 апрель куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида «Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай» шиори остида олимлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирни филиал директори Ф.Худойбердиев олиб борди. Унда кимё фанлари доктори, профессор Ш.Туремуратов, техника фанлари доктори, профессор И.Аимбетов, техника фанлари докторлари (DSc) Б.Даўлетмуратов, А.Қаипбергеновлар, геолог К.Абзатдиновлар иштирок этиб, филиал талабаларига илмий-тадқиқотлар олиб боришни, илмга қизиқишларини орттиришда ўзларининг маслаҳатларини бериб ўтдилар.

Учрашувда иштирок этган талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига олимлардан батафсил жавоблар олди.

Филиал Матбуот хизмати.