ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ» ШИОРИ ОСТИДАГИ ТАДБИР

Бугунги кунда юртимизда “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳусусан ёшлар оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва соғломлаштиришга қаратилган бир қанча тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Хавфсизлик кенгашининг 2021 йил 12 январдаги Президентимиз раислигида бўлиб ўтган, кенгайтирилган йиғилишда барча таълим муассасаларида ёшлар орасида экстремизм ва ёт ғояларга берилишнинг олдини олиш ҳамда ёшларни илм-фан, касб-ҳунарга қизиқтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш таъкидланди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 2 апрель куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда филиал директори Ф.Худойбердиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси, Қуролли кучлар фахрийси, истеъфодаги полковник М.Мусаев, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳудудий профилактика инспектори, катта лейтенант А.Асенбаев ва бошқалар бугун мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён қилиб, мамлакат тараққиёти аввало ёшларга, уларга қандай таълим-тарбия берилаётганига боғлиқ эканлигини, шунингдек, жамиятда ота-оналарнинг ролини ошириш билан бирга ёшларимизнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий қарашларини юксалтиришга ҳамда қонунга итоаткорлик хулқини шакллантиришга қаратилган тарбиявий ва ташкилий хусусиятга эга бўлган кескин чоралар кўриш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш зарурлиги, «жаҳолатга қарши маърифат» каби улуғвор ғояни шиор қилибюрт тинчлиги ва тараққиётида ёшларимиз ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар асосан келажак баркамол авлодни тарбиялашга қаратилаётгани, қолаверса, ёшларнинг илм-маърифат ва маънавий-аҳлоқий мезонини юксалтириш, талаба-ёшлар ўртасида турли ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликни олдини олиш, ижтимоий тармоқ ва интернет жаҳон ахборот тизимидан тўғри мақсадларда фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида филиал талаба-ёшлари ўртасида ўтказилган «Жаҳолатга қарши маърифат» иншолар танлови ва «Мен экстремизм ва терроризмни қандай тучунаман?» мавзусида ўтказилган расмлар танлови ғолибларини тақладилар.

 

Филиал Матбуот хизмати.