ИЖАРАДА ЯШОВЧИ ТАЛАБАЛАР БИЛАН СУҲБАТ

Бугунги кунда Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида 100дан ортиқ талабалар ижара асосида яшаб келмоқда.

Айнан шундай талабаларнинг яшаш шароитлари билан танишиш, муҳитнинг қай даражада шаклланганлигини аниқлаш ва уй эгалари билан суҳбат ўтказиш мақсадида филиал директори Ф.Худойбердиев, филиалнинг Ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Д.Жумамуратовлар талабалар истиқомат қилаётган уйларга ташриф буюрди.

Суҳбат жараёнида талабаларга ўзларини ОТМ талабаси эканлигини ёдда тутиши, уйда тозалик ва озодаликка риоя қилиши, қўни-қўшнилар билан аҳил бўлиши, улар билан мулоқотда юқори маданият ва хушмуомалаликка риоя қилиш кераклиги тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди.

Шунингдек, электр ва газ ускуналарига эътиборли бўлишларини эслатиб ўтди.

 

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.