1-ТУР УЙИНЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бешта муҳим ташаббуснинг 4-ташаббуси доирасида Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида жорий йилнинг 17 март куни талаба-ёшлар орасида  “Заковат” интеллектуал турнирининг 1-тур уйинлари ўтказилди.

Уни филиалнинг Ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Д.Жумамуратов очиб берди. У ўз сўзида филиалда таҳсил олаётган талабаларни амалга оширилган ислоҳотлар, ўзгаришлар ва эришилган ютуқлар бўйича билимлари даражасини аниқлаш, назарий билимларини ҳаётга татбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш, уларга ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш, кутубхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида ушбу интелектуал турнир ўтказилаётганлигин таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг сўзга Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.Қидирниязов сўзга чиқиб, турнир иштирокчиларига омадлар тилаб мусобақа ҳаққоний ўтишида ҳакамларга омадлар тилади.

Заковат интелектуал турнирининг 1-тур якунига кура 2-курс Кимёвий-технология гуруҳининг “Гранд” жамоаси ғолиб бўлишди.

Ғолиб ва фаол иштирокчилар “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирланди.

Филиал Матбуот хизмати.