ФИЛИАЛ РАҲБАРИЯТИ ИНСТИТУТ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали раҳбар-ходимлари жорий йилнинг 10-11 май кунлари Навоий вилоятида бўлиб, Навоий давлат кончилик институти фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Д.Жумамуратов, Табиий ва умум касбий фанлар кафедраси бошлиғи К.Джаксимуратов, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи С.Тлеумуратовлар институтда яратилган шароитлар, ўқув лабораторияларини ва институтнинг профессор-ўқитувчилари билан ўзаро бирга ишлашиш бўйича келишиб олинди.

Филиал Матбуот хизмати.

БИР ЗИЯЛЫ – БИР МӘҲӘЛЛЕГЕ МӘНӘЎИЙ ҚƏЎЕНДЕР

Наўайы мәмлекетлик кəншилик институты Нөкис филиалы профессор-оқытыўшылары С.Тлеумуратов ҳəм И.Ибраймовлар “Бир зиялы- бир мәҳәллеге мәнәўий қəўендер” жойбары тийкарында филиалға аталыққа бириктирилген Тақыятас районындағы «Шамшырақ» мәкән пуқаралар жыйынында болып, ушырасиў шөлкемлестирилди.

Ушырасыўда мәкән пуқаралар жыйыны ақсақалы Ж.Абдирасулиев ҳәм филиалдың профессор-оқытыўшылары аймақ турғынлары менен ушырасып, олардың машқалалары тыңланды.

Бүгинги күнде аймақта 6072 адам жасап келмекте. Олар арасынан «темир дәптер»ге 8 адам, «ҳаяллар дәптери»не 69 ҳаяллар, «жаслар дәптери»не 74 жаслар киргизилген.

Филиал профессор-оқытыўшылары аймақтағы жәрдемге мүтәж шаңарақ ағзаларына жәрдемлер көрсетип барыў ҳәм келешекте олардың машқалаларын турақлы үйренип барыў бойынша өз-ара бирге ислесиўлерди жолға қойыўды келисип алды.

Филиал Баспасөз хызмети.

ФИЛИАЛДА ВОЛЕЙБОЛ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 8 май куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида 9 май – «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ташкиллаштирилди.

Кескин муросасиз баҳслар остида ўтказилган волейбол мусобақаларида филиалнинг кончилик иши таълим йўналиши 1-курс талабалари эгаллаган бўлса, 2-ўринни Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш таълим йўналиши 1-курс талабалари, 3-ўринни кимёвий технология таълим йўналиши 2-курс талабалри эгаллади.

Мусобақа ғолиблари филиал раҳбарияти томонидан диплом билан тақдирланди.

Филиал Матбуот хизмати.

FILIAL TALABALARI «XOTIRA MAYDONI»GA TASHRIF BUYURISHDI

Joriy yilning 6-may kuni Navoiy davlat konchilik instituti Nukus filiali talabalari va guruh rahbarlari N.Najimova, Q.Uzaqovalar boshchiligida Nukus shahrida joylashgan ,,Xotira maydoni”ga tashrif buyurishdi.

Bu tashrifdan asosiy maqsad, O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 20 apreldagi ,,Xotira va qadrlash kuniga tayyorgarlik ko`rish va uni o`tgazish chora-tadbirlari to`g`risidagi” qaroriga asosan bayram  tantanalari Respublikamiz miqyosida karantin qoidalariga qatiy rioya qilgan xolda o`tgazish mavzusida va talaba-yoshlarning tinchlik uchun jonini fido qilgan ota-bobolarimizning xotiralariga bo`lgan hurmatni va Vatanga bo`lgan muhabbatni uyg`otish maqsadida tashkil etildi.

Xotira va qadrlash – inson aql-zakovatining betakror ma’naviy ne’matlari, tiriklikning azaliy mezonlaridir. Homiylik, saxovat va himmat, mehr va muruvvat fazilatlari xotira va qadr tushunchalari bilan o‘zaro uyg‘unlik kasb etadi. Zero, qalbi saxovatga, mehr-muhabbatga, shafqat-shafoatga to‘la insonlargina o‘z tarixini, ajdodlarini doimo xotirlaydi va fidoyi yurtdoshlari, yorug‘ kelajak yo‘lida mehnat qilayotgan kishilarning qadriga yetadi.

Ikkinchi jahon urushida fashizm ustidan qozonilgan g‘alabaning 61 yilligi nishonlanayotgan shu kunlarda yurtimizda «Xotira va qadrlash kuni» alohida e’tibor bilan bayram qilinayotgani teran ma’noga ega. Binobarin, Ikkinchi jahon urushidagi tarixiy g‘alabani ta’minlashda yurtdoshlarimizning ham jasorat va xizmatlari beqiyos bo‘lgan.

Shu ma’noda, Ikkinchi jahon urushida halok bo‘lgan minglab yurtdoshlarimiz xotirasini yod etish va e’zozlash, og‘ir jangu jadallarni boshdan kechirgan, yarador bo‘lib qaytgan keksalarimizni, front ortida mashaqqatli mehnati bilan g‘alabaga hissa qo‘shgan insonlar, ayniqsa, onalarimizning hurmat-ehtiromini joyiga qo‘yish va munosib taqdirlash milliy qadriyatlarimiz qatoridan keng o‘rin olgani quvonchli.

Shu maqsadda tashkillashtirilgan ushbu tadbir barchaga manzur keldi.

Shahzoda Abdullayeva,
Mashinasozlik texnologiyasi, mashinasozlik ishlab
chiqarishini jihozlash va avtomatlashtirish guruhi 1-kurs talabasi.

БИР ЗИЁЛИ – БИР МАҲАЛЛАГА МАЪНАВИЙ ҲОМИЙ

Жорий йилнинг 7 май куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали раҳбар-ходимлари ва профессор-ўқитувчилари “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” шиори остида филиалга бириктирилган Нукус шахри Ботаника боғи маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар.

Филиалнинг Табиий ва умумкасбий фанлар кафедраси бошлиғи К.Джаксимуратов, филиал матбуот котиби Р.Арзиев, филиалнинг Ахборот технологиялари маркази бошлиғи А.Уснатдиновлар маҳалла турғунлари билан учрашиб, филиал ҳақида ва бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатлар бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек, филиал ходимлари ҳуддудда жойлашган мактабда бўлиб, мактаб битирувчи синф ўқувчиларига олий таълим муассасаси ҳақида, уларнинг олий таълимга қамровини янада орттириш бўйича ҳам тадбир ташкил этди.

Филиал Матбуот хизмати.

ПРОФИЛАКТИК ВИКТИМОЛОГИЯНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Жорий йилнинг 6 май куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида «Профилактик виктимологиянинг мақсади ва вазифалари» мавзусида учрашув ташкил этилди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад-филиалда таълим олаётган талабалар томонидан оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ва талабалар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш, профилактик ишларни тўғри йулга қўйиш ва гуруҳ мураббийлари томонидан «Ахборот ва мураббийлик соатлар»ида тушунтириш ишларини олиб боришдан иборат.

Тадбирни филиал психологи З.Баймуратова олиб борди.

Унда Нукус шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи С.Нуратдинов, Ёшлар ва ёш-ўсмирлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси катта инспектори, майор К.Атаниязовалар қатнашиб, профилактик виктимология бўйича тадбир иштирокчиларига батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Тадбирда филиал ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Филиал Матбуот хизмати.

«ИНСОН АЗИЗ, ХОТИРА МУҚАДДАС!»

Ўзбекистон инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати улуғланадиган буюк мустақил давлат сифатида шаклланганини яна бир исботи барчамиз қон-қонимиз, суяк-суягимизга сингиб кетган муқаддас Хотира туйғуси ўзининг чин мазмун-моҳиятига эга бўлди.

Чиндан ҳам, ўтганларни хотирлаш, уларнинг руҳини ёд этиш халқимиз учун асрлар давомида эзгу анъана, эзгу одатга айланиб қолган. Инсон ҳар доим ўтмиш аждодларини, муҳтарам устозларини, азиз авлиёларни хотирлар экан, халқ ва жамият олдидаги бурч ва вазифаларини яна бир бор масъулият билан ҳис этади, ўзидан яхши ном қолдириш ва эзгу ишларни қилишга шошилади, ўзгаларни ҳам шунга чорлайди.

Жорий йилнинг 6 май куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида «Инсон азиз, хотира муқаддас!» мавзусида учрашув ташкил этилди.

Тадбирни филиалнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.Қидирниязов олиб борди.

Унда Ўзбекистон Ветеран Жангчи фахрийлар ва ногиранлари бирлашмасининг Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи ўринбосари А.Бекимбетов, Ўзбекистон Ветеран Жангчи фахрийлар ва ногиранлари бирлашмасининг Қорақалпоғистон бўлими аъзоси Ю.Алламбековлар қатнашиб, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг қаҳормонлик ишлари ҳақида тадбир иштирокчиларига батафсил маълумотлар берди.

Тадбирда филиал ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Филиал Матбуот хизмати.

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИСИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Жорий йилнинг 6 май куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали раҳбар-ходимлари ва профессор-ўқитувчилари Нукус шаҳрида истиқомад қилаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қадирбай ота Нармановнинг ҳолидан хабар олишди.

Дунёда халқлар кўп, урф-одатлар ҳам шунга яраша, аммо инсон қадр-қиммати, унинг манфаати юксак қўйилган юрт ҳамма жойда ҳам топилавермайди.  Шукурки, юртимиз тинч-осуда. Шу сабаб, хонадонларимиз-файзли, обод.

Учрашувда уруш йилларидаги очарчилигу суронли кунларни бошидан кеширган Қадирбай ота бугунги тинч ва фаровон турмушимиз абадий бўлишларини тилади.

Ўз навбатида филиал раҳбарияти томонидан Қадирбай ота Нармановга озиқ-овқат маҳсулотларини тақдим этди.

Ибройим Юсупов (1929-2008)

Ибройим Юсупов (1929–2008) ижоди ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI аср бошларидаги қорақалпоқ адабиёти тарихида ёрқин саҳифани ташкил қилади.

Ибройим Юсупов 1929 йили Чимбой туманидаги Озод қишлоғида таваллуд топди. 1949 йил Қорақалпоқ давлат педагогика институтини битиргач, 1961 йилгача шу олий даргоҳда ўқитувчи бўлиб ишлади. 1961–1962 йилларда “Амударё” журналининг бош муҳаррири, кейинги уч йил мобайнида Нажим Дав-қораев номидаги тил ва адабиёт институтида илмий ходим, 1965–1980 йилларида Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси, 1980–1988 йилларда “Эркин Қорақалпоғистон” (собиқ “Совет Қорақалпоғистони”) газетасида бош муҳаррир, шунингдек, кейинги йилларда Тинчлик қўмитасининг Қорақалпоғистон бўлимига (1988–1994), Республика Маънавият ва маърифат марказига (1994–2000) раислик қилди.

Унинг шеърлари 40-йилларда матбуотда эълон қилина бошланди. Болалигида қорақалпоқ халқ оғзаки ижоди намуналарини, Шарқ адабиётлари ҳамда мумтоз адабиётимиз намояндаларини, талабалик йилларида эса рус ва жаҳон адабиёти дурдоналари билан яқиндан танишиб, уларнинг асарларидаги бадиият сирларини қунт билан ўрганди. Шоир ўзининг илк асари “Ватаним” шеъри эълон қилинган пайтдан (1946) бошлаб, шу бугунгача “Бахт лирикаси” (1955), “Кунчиқар йўловчисига” (1959), “Ўйлар” (1960), “Етти наво” (1962), “Дала орзулари” (1966), “Кўнгил кўнгилдан сув ичар” (1971), “Тўмарис” (1974), “Илҳом”, “Ташвишларга бой дунё” (1987), “Тузли шамоллар” (1988), “Кўнгилдаги кенг дунё” (1989), “Беклигингни бузма сен…” (1995), “Ҳар кимнинг ўз замони бор” (2004) каби шеърий тўпламларини нашр эттирди. Унинг икки жилдлик “Танланган асарлар” тўпламлари икки маротаба – 1978–79 ва 1992 йилларда нашр қилинган. Турли йилларда чоп этилган тўпламларда шоирнинг “Ўртоқ муаллим”, “Акация гуллаган ерда”, “Актрисанинг иқболи”, “Гиламчи аёл”, “Эски фаввора эртаги”, “Дала армонлари”, “Тўмарис”, “Булбул уяси”, “Фаришта ой”, “Посейдоннинг ғазаби”, “Ватан тупроғи” ва бошқа достон (поэма)лари эълон этилган.

Ибройим Юсупов наср ва драматургия соҳасида ҳам қалам тебратди. 1963 йилда унинг “Қари тутнинг кузи” номли ҳикоялар, очерк ва публицистик мақолалар тўплами босмадан чиқди. Шоир “Қирқ қиз” пьесасини, (Амет Шомуратов билан биргаликда), 1966 йилда “Ўмирбек лаққи” комедиясини, 1986 йили “Искандар подшонинг туши” драмасини, 1973 йили “Ажиниёз” операси либреттосини яратди.

Ибройим Юсупов адабий таҳлил, шеъриятнинг мунозарали муаммолари, бадиий таржима масалаларига бағишлаб бир қанча мазмундор мақолалар ёзиб, ҳозирги замон қорақалпоқ адабиётшунослиги фанига ҳам улкан ҳисса қўшди. Унинг “Лирика ҳақида мунозара” (1956), “Урушдан кейинги қорақалпоқ поэзияси” (1956), “Халқ шоири Аббоз Добилов” (1958), “Дала Орфейи” (1957), “Қорақалпоғистон – Маҳтумқулининг иккинчи шоирлик ватани” (1958), “Маҳтумқули ва қорақалпоқ адабиёти” (1957), “Маҳтумқули асарларини таржима қилишдаги баъзи бир англашилмовчиликлар ҳақида” (1983) каби мақолалари шулар жумласидандир.

Шоир Ўзбек адабиёти билан абадий дўстлик мавзуси Ибройим Юсупов ижодидаги энг ёрқин саҳифаларни ташкил қилади. У ижодкор, таржимон, матбуот ходими, жамоат арбоби сифатида ўзбек адабиёти ва маданиятининг йирик вакиллари билан дўстлашди, ижодий мулоқотларда, сафарларда бирга бўлди. Ғафур Ғулом, Ойбек, Зулфия, Комил Яшин, Ҳамид Ғулом, Озод Шарафиддинов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Омон Матжон сингари ижодкорлар билан ижодий муносабатлари ҳар доим янги-янги мазмун ва ибратли воқеалар билан бойиб борди. Унинг ўзбек тилида “Булоқлар қайнайди” (1960), “Олтин қирғоқ” (1962), “Саҳро орзулари” (1967), “Чўл тўрғайи” (1972), “Раҳмат сенга, замоним” (1979), “Қоратол” (1988), “Менинг йигит вақтим, сенинг қиз вақтинг” (2009) каби шеърий тўпламлари чоп этилган бўлса, рус тилида “Песни горного ручья” (1960), “Меридианы сердца” (1966), “Глаза яширицы” (1973), “Стихи” (1976), “Звон стремени” (1981), “Стремлюсь всей душой” (1986), тўпламлари қирғиз ва туркман тилларида бир қатор китоблари нашр қилинди. Унинг шеърлари қозоқ, украин, белорус, грузин, латиш, болгар ва бошқа халқлар тилларига таржима қилинган.

Унга Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби фахрий унвони берилди. Бердақ номидаги давлат мукофотига лойиқ кўрилди. У узоқ йиллар мобайнида Ўзбекис-тон ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Олий Мажлисларига депутатликка сайланди. Шоир Ўзбекистон Республикасининг “Эл-юрт ҳурмати”, “Дўстлик” орденлари, бир қатор ҳукумат фахрий ёрлиқлари ва медаллари билан мукофотланди. Унга 2004 йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан “Ўзбекистон Қаҳрамони” олий унвони берилди.

 

АЙТ СЕН АЖИНИЁЗНИНГ ҚЎШИҚЛАРИДАН

 

Айт сен Ажиниёзнинг қўшиқларидан,

Йиғласин ёр ишқи бағрин тешганлар,

Бўзласин юртидан айри тушганлар,

Айт сен Ажиниёзнинг қўшиқларидан.

Созин сабо ёдлаб, сўзин ел билган.

Бир шоир дунёга келдию кетди,

Мажнунтол ортидан ойга термулган,

Бир дилбар тушимга кирдию кетди.

Қўшиқ дарё-дарё нур бўлиб оқсин,

Севгисиз қалбларга ишқ ўтин ёқсин,

Қиз йигитга жилва-ноз билан боқсин,

Айт сен Ажиниёзнинг қўшиқларидан.

Айт сен “Бўзатов”ни нағмага солиб,

Дили ёнмаганнинг бағри тош бўлсин,

Қорақалпоқнинг кўҳна дарди қўзғалиб,

Бу кунга боққани сари маст бўлсин.

Шоир кезган чўлда бўстонлар қатор,

Бекор бўлиб кетди замон нобакор,

Бир илҳом парисин кўрдим ишвакор,

Айт сен Ажиниёзнинг қўшиқларидан.

Мен уни тингласам қолмай тоқатим,

Кўнглимда сайраган мастона булбул.

Мен уни тингласам туққан элатим,

Ер жаннати бўлиб кўрингай буткул.

Юлдузларни ерга қаратмоқ бўлсанг,

Ёмон шоирларни уялтмоқ бўлсанг,

Агар мен ўлганда тирилтмоқ бўлсанг,

Айт сен Ажиниёзнинг қўшиқларидан.

 

Абдулла Орипов таржимаси

МАКТАБЛАРДАГИ МАЪНАВИЙ ТАДБИРЛАР ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

Жорий йилнинг 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 30 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 86-сонли баёни қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалига бириктирилган Элликқалъа туманидаги 67-23-сонли умумтаълим мактабларида “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори асосида тарғибот-ташвиқот ишлари ва филиал профессор-ўқитувчилари томонидан “Маҳорат дарс”лари ташкил этилди.

Тарғибот тадбирларида филиалнинг Ёшлар билан ишлаш,  маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.Қидирниязов, филиалнинг Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи С.Тлеумуратов, филиал матбуот котиби Р.Арзиев, филиал катта ўқитувчиси С.Гаппаровлар сўзга чиқиб, филиал ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Табиий ва умумкасбий фанлар кафедраси доценти С.Тлеўмуратов, катта ўқитувчиси С.Гаппаровлар мактаб битирувчи синф ўқивчилари учун математика ва информатика фанларидан «Маҳорат дарс»ларини ўтказди. Шунингдек, «Биз албатта талаба бўламиз» шиори остида маҳорат дарслари ва Элликқалъа туманидаги 67-23-сонли умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчилари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинлари ўтказилди.

Тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчиларга филиал раҳбарияти томонидан тайёрланган «Фахрий ёрлиқ» ва китоблар совға қилинди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.