«Qadring baland bo‘lsin, ona tilim» respublika tanlovi eʼlon qilindi

Tanlov uchta yo‘nalishda o‘tkaziladi.

1. Birinchi yo‘nalishida — «Davlat tili ustuvorligi taʼminlangan eng namunali hudud» mahalliy ijro etuvchi tuman va shahar hokimliklari ishtirok etadi.

2. Ikkinchi yo‘nalishda — «Davlat tilida ish yuritish yo‘lga qo‘yilgan eng yaxshi tizim» vazirlik, idora, xo‘jalik birlashmalari orasidan aniqlanadi.

3. Uchinchi yo‘nalishida — «O‘zbek tilini rivojlantirishga qaratilgan eng yaxshi ilmiy-amaliy loyiha» ilmiy tashkilotlar, oliy va o‘rta-maxsus taʼlim muassasalari qatnashadi.

📌 Tanlov joriy yilning 10-iyunidan 10-sentabriga qadar o‘tkaziladi va g‘oliblar 21-oktabr — O‘zbek tili bayrami kuni arafasida eʼlon qilinadi.

📞 Tanlov haqida (71) 215-51-76, (71) 239-86-99 hamda (71) 203-32-32 (232) telefon raqamlari yoki www.til.gov.uz (http://til.gov.uz/uz/contest/announcement/) sayti orqali batafsil maʼlumot olishingiz mumkin.

2021/2022 ўқув йилига эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони икки мингта этиб белгиланди

▪️Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори (https://lex.uz/pdfs/5442732) билан 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

⚠️Қарорга кўра:

— эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сонини икки бараварга ошириш орқали икки мингтага етказилди;

— тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлиш бўлимига электрон шаклда мурожаат қилишлари имконияти яратилди;

— тавсиянома белгиланган мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга бир йил муддатга берилиши белгиланди.

✔️ Шунингдек, оиланинг эҳтиёжмандлик даражасини «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар орқали аниқлаш тартиби жорий этилди.

 

Манба @eduuz

ОТМ талабаларига академик таътил бериш тартиби белгиланди

🔰 Ҳукумат қарори (344-сон, 03.06.2021 й.) билан Олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔘 Низомга кўра, ОТМ талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

➖ҳарбий хизматни ўташ учун;
➖саломатлигини тиклаш учун;
➖ҳомиладорлик ва туғиш учун;
➖болаларни парвариш қилиш учун;
➖оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.

Талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади ҳамда ОТМ ректори (директори)нинг буйруғи билан расмийлаштирилади.

✔️ Академик таътил бериладиган талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра ОТМ ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилиши мумкин.

1)  Талабага академик таътил берилиши уни олий таълим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди.

2)  Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

3) Академик таътилдан белгиланган муддатда қайтган талабаларга илгари ўзлаштирилган фанларни қайта ўзлаштириш мажбурияти юклатилмайди.

 

Манба:  https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j

Диққат, эълон!

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимин яратиш бўйича 2021 йил биринчи ярим йиллиги учун «Йул харитаси» бўйича талаба-қизлар ўртасида «Тумарис» спорт беллашувлари ўтказилиши белгиланган.

Филиалимизда мазкур спорт мусобақалари 2021 йил 28 апрель куни соат 16.30 «Туран» стадионида бўлиб ўтади.

Филиалимизнинг барча талаба-қизларини спорт мусобақаларига фаол иштирок этишга чақириб қоламиз.

Диққат, эълон!!!

Ӯзбекистон Республикаси Олий ва ӯрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» марказининг 2021 йил 2 апрель кунги 195 сонли хотига асос 9 май «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан Ӯзбекистон халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати, сабр-матонати, мардлиги, ватанпарварлигини тараннум этувчи «Уруш хотираларида» мавзусида ижодий ишлар кӯрик-танловини ӯтказиш белгиланган.

Филиалимизда мазкур кӯрик-танловнинг рассомчилик, баён, иншо, эссе ва ҳикоялар йўналишлари бўйича танловлари 2021 йил 6 май куни ўтказилади.

Барчангизни танловларда фаол иштирок этишга чақириб қоламиз!