ВАТАН ҲИМОЯСИ – БАРЧАМИЗНИНГ МУҚАДДАС БУРЧИМИЗ

Жорий йилнинг 13 январь куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!» мавзуида маънавий-маърифий маданий тадбири ўтказилди.

Байрам тадбирини филиал директори Ф.Худойбердиев очиб берди ва байрам билан табриклаб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш Бошқармасидан бир гуруҳ вакиллари иштиролк этиб, тадбир қатнашчиларига Ватанга садоқат, ватанпарварлик тўйғулари, ҳарбий хизмат қилишнинг шарафли вазифа эканлиги бўйича маълумотлар бериб ўтди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда миллий Армияни давр талабига монанд ислоҳ этиш, тинчлигимиз, осойишталигимиз посбонлари бўлган ҳарбийларни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Тадбирда Ватанимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги, халқимизнинг осуда ва хотиржамлигини таъминлаш борасида ҳарбийларимизнинг матонатли хизматлари, фидойилиги ҳақида сўз борди. Ватанни ҳимоя қилишда барча бирдек масъул эканлиги алоҳида қайд этилди.

НавДКИ Нукус филиали Матбуот хизмати.