Республика ОТМларининг ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари анжумани

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан юртимиздаги ОТМларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари ҳамда Касбий таълимини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларининг масъул ходимлари учун икки кунлик ўқув-семинари ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида бўлиб ўтган ўқув семинари ОТМларда ёшлар билан ишлаш, маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Олий Мажлисига Мурожаатномасини кенг тарғиб қилиш мавзуcига бағишланди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида жорий йилда олий таълим тизимидаги устувор вазифалар қайд этилди. Мазкур жараёнларда, аввало, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлар жонбозлик кўрсатишлари керак.

 Республикамиздаги олий ўқув юртлари проректорлари иштирокида ташкил этилган ўқув семинарида ана шулар ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир қатнашчилари эътиборига институт профессор-ўқитувчилар, Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон халқ ҳофизи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлари, Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри солистлари томонидан тайёрланган кенгайтирилган концерт дастури намойиш этилди.

uzedu.uz