«Ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича филиалда амалга оширилаётган ишлар»

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 12 январдаги 12-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижросини ташкил этиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан, юқори турувчи ташкилотлардан ва маҳаллий ташкилотлардан келган хат ва бўйруқларни рўйхатга олиш журнали юритилади.

Филиалда иш юритишни ташкил қилиш, ҳужжатлар билан ишлаш, уларнинг ижросини назорат қилиш ва сақлаш учун жавобгарлик Девонхона ва архивга ҳамда Ички назорат ва мониторинг бўлими зиммасига юкланган, шунингдек, ушбу вазифа учун тайинланган масъул ходим зиммасига юкланади. Девонхона бўлими ҳужжатлар билан ташкилий ва услубий раҳбарлик қилиш ишларини амалга оширади. Ҳужжатлар ижросини таъминлаш бўйича белгиланган ижрочилар, бевосита улар мажбуриятлари доирасига кирувчи иш юритиш қисмига риоя қилиш учун жавобгар ҳисобланади. Ушбу мажбуриятлар ижрочиларнинг тасдиқланган лавозим мажбуриятларига мувофиқ тақсимланади. Хатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва юбориш ишини юритиш ва ижро назорати учун масъул ходим томонидан амалга оширилмоқда.

    Ҳужжатларни қабул қилиш ва дастлабки ишлаш филиал девонхонасида амалга оширилади, филиал раҳбарига манзилланган ҳужжатларни ҳисобга олиш  дастлаб девонхонада олинади ва тегишли назорат карточкалари билан   расмийлаштирилиб, директорга етказиш ишлари амалга оширилмоқда. Қолган ҳужжатлар девонхонада дастлаб кўриб чиқилгандан сўнг институт раҳбарларига, улар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишига мувофиқ берилиши йўлга қўйилган. Ҳужжатлар билан ишлаш ва бажарувчиларга бериш ҳужжатлар келиб тушган куни амалга оширилиши таъминланмоқда. Бир неча таркибий бўлимлар томонидан бажариладиган ҳужжатлар, уларга навбат билан ёки вақтнинг ўзида, нусха олиниб, берилмоқда. Ҳужжатнинг асли резолюцияда биринчи кўрсатилган масъул бажарувчига бериш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳужжатларни кўпайтириш ва нусхалар сонининг зарурати бажарилишини ташкил этувчи шахс томонидан аниқланиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан олинган ҳужжатлар, улар олинганидан кейин бир соат мобайнида бажарувчиларга етказиш ишлари амалга оширилмоқда.

         Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Хайъат қарорлари ижроси тегишли тартибда ижроси таъминланмоқда. 2020 йил давомида келган Хайъат қарорлари ижроси бўйича маълумотлар 2020 йил декабр ойида hayat@edu.uz электрон манзилига юборилди.

Ижрони назорат қилишнинг асосий вазифалари, муҳим аҳамиятга эга бўлган келувчи, чиқувчи ва ички ҳужжатлар, раҳбарият томонидан белгиланган кўрсатмалар доимий ижросининг боришини кузатиб бориш ва қайд этиш ҳисобланади. Юқори ташкилотлар ва вазирликнинг бошқарув ҳужжатлари билан бир қаторда мажбурий назорат қилиниши керак бўлган ҳужжатлар таркибига филиалга хос бўлган ва муайян бажариш муддатига эга бўлган муҳим хужжатлар киради.

Ички назорат ва мониторинг бўлими ҳужжатлар раҳбар томонидан белгиланган муддатларда директор олди мажлисларида кўрилган масалаларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш ва умумлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бир нечта топшириқлар, турли бажарувчилар ва бажариш муддатлари бўлган ҳужжатларни назорат қилишда назорат карточкаси ҳар бир назорат қилинувчи топшириқ ёки вазифа учун тўлдирилилмоқда.

Мониторинг ва ички назорат бўлими методисти Г.Даўлетназарова