МУЗОКАРАЛАРДА КЎК РАНГНИНГ АҲАМИЯТИ

Муваффақиятнинг асосий атрибути – бу биринчи таассурот.
Кўп одамлар кийимнинг ҳақиқий кучини ва унинг рангини кам баҳолайдилар.
Сизлар билан кўк рангли кийимнинг ўрнини кўриб чиқамиз:

Мовий кўк ранг эҳтиёткорлик ва равшанликни англатади.
Бу ранг тинчлик ва осойишталикни англатади ҳамда ижодкорлик билан боғлиқ.

Тўқ мовий кийимлар интервьюлар ва музокаралар учун яхши, чунки бу ранг ишончлилик ва лаёқатни англатади.

Британиянинг Колумбия университети олимлари тадқиқот ўтказиб, кўк рангнинг қуюқ соялари тинчлантиришга мойиллигини аниқладилар.

Шунингдек, кўк ранг атрофидагиларда ақл, ишонч, самарадорлик ва хотиржамлик ҳиссини уйғотади.

Сиз «қиммат» костюм билан биргаликда, ҳар қандай музокаралар бошланишидан олдин яхши устунликни ҳам қўлга киритишингиз мумкин.

Интернет материаллари асосида тайёрлаган: З.Баймуратова, филиал психологи.