ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

Филиалнинг Иқтидорли талабалар илмий тадқиқот фаолиятини ташкиллаштириш бўлими томонидан Навоий давлат кончилик институти кончилик иши кафедраси доценти ва Иқтидорли талабалар илмий тадқиқотлар фаолиятини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи Муборак  Норматова филиал аълочи ва иқтидорли талабаларига иқтидорли талабалар ва илмий тадқиқот ишлари бўйича семинар тренинг ташкиллаштирилди.

Доцент М.Норматова талабаларга техника бўйича ОТМ таъсис этилган давлат степендиялари, уларга қўйиладиган талаблар ҳақида маълумот бериб ўтди. Беруний, И.Каримов, Президент степендияларига филиал талабалари номзод бўлишга катта имкониятлари борлиги алоҳида эътироф этиб ўтди.

Бундан ташкари, Навоий давлат кончилик институтида ташкиллаштирилган илмий ишлар фаолияти, ўқиш жараёни, қўшма дастурлар ва магистратура, докторантура ҳакида айтиб ўтди. Талабаларга илмий рахбарлари билан илмий мақола, тезислар ёзиб ва конференцияларда ўз мақола, тезислари билан мунтазам иштирок этишлари ва диплом ва сертификатлар соҳиблари бўлишса, чет тилларини мукаммал эгаллашса давлат степендиантлари бўлишга катта имкониятлар яратилиши ва бу дегани магистратурага грант асосида ўқишга киришга ва чет эл давлатларида ўқишларини давом эттиришга имконият яратишларини эътироф этди.

Семинар якунида Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари К.Джаксымуратов доцент М.Норматовага миннатдорчилик билдириб ўтди ва филиал томонидан «Ташаккурнома» такдим этди.  Талабалар билимини ошириш ва узаро ҳамкорлик ишларида амалий ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирди.

Г.Мырзатаева,

Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкиллаштириш бўлими муҳандиси.