ОЧИҚ ДАРС ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида 2Б-20 КИ гуруҳи талабалари учун очиқ дарс ташкил этилди.

«Ағдармаларни ҳосил қилиш жараёни тўғрисида умумий маълумотлар» мавзусидаги мазкур дарсни Навоий давлат кончилик институти кончилик иши кафедраси доценти М.Норматова олиб борди.

Дарс ўтилиши давомида талабаларга иннавацион усуллардан фойдаланган ҳолда билим бериш, уларни мавзу доирасида эркин фикрлашга ўргатиш, тасаввур ва тафаккурларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.

Тадбир сўнгида филиал раҳбарияти томонидан доцент М.Норматовага «Ташаккурнома» тақдим этилди.

Филиал Матбуот хизмати.