МАЪНАВИЙ ТАРҒИБОТ ВА МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда таълим тизимини комплекс ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларига катта куч ва маблағлар йўналтирилмоқда. Мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизимлари, илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятида сифат ўзгаришлари рўй бермоқда.

Айниқса, ўқитувчи-устозлар нуфузини ошириш, жойларда сифатли таълим учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва ҳар бир ҳудудда ихтисослашган мактаблар тармоғини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 30 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 86-сонли баёни қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалига оталиққа бириктирилган Кегейли туманидаги 24-сонли умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади” тамойили асосида тарғибот-ташвиқот ишлари ва филиал профессор-ўқитувчилари томонидан “Маҳорат дарс”лари ташкил этилди.

Тарғибот тадбирларида филиалнинг Табиий ва умукасбий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси С.Гаппаров, ассистент-ўқитувчи Қ.Узақовалар сўзга чиқиб, филиал ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, филиал профессор-ўқитувчилари томонидан мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари учун «Биз, албатта талаба бўламиз!» шиори остида маҳорат дарслари ўтказилди.

Филиал Матбуот хизмати.