ИС ГАЗИДАН ЗАҲАРЛАНИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ

Куз-қиш мавсумида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг бу борадаги саводхонлигини ошириш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шундай тадбирларнинг бири Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида ҳам ташкил этилди.

Унда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Нукус шаҳар бўлими инспектори Д.Реймов ва бўлим мутахассиси З.Вайсовлар филиал талабаларига тарғибот ишларини олиб борди ва ис гази бўйича тарқатма материаллари тарқатилди.

 

Филиал Матбуот хизмати.