ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ЖАДАЛ РИВОЖЛАНМОҚДА

Ҳозирги глобаллашув шароитида олий маълумотга эга, илғор ахборот технологиялари билан қуролланган етук кадрларни тайёрлаш мамлакатимизни ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Ҳаммамизга аёнки, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан сўнгги йилларда фан ва таълим тизимининг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилиб, бу соҳага тегишли бир қанча низом ва қарорлар қабул қилинди. Айниқса, фан ва таълим соҳасида ривожланган давлатлар билан ҳамкорлик қилиш, улар билан тажриба алмашиш бу соҳанинг янада ривожланишига асос бўлди.

Ўзбекистоннинг шу каби муносабатлари Россия Федерацияси билан яхши йўлга қўйилган. Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари барча соҳаларда, шу жумладан таълим соҳасида ҳам янги босқичларга кўтарилмоқда.

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали Россиянинг Ульяновск давлат техника университети ўртасида ҳамкорлик шарномаси имзоланди.

Учрашувда филиал директори А.Каипбергенов ва Ульяновск давлат техника университети Халқаро институтининг директори П.Пазушкинлар олий таълим муассасалариаро ҳамкорлик истиқболлари, илмий-инновацион ўзаро алоқа тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида жонли мулоқот ўтказишиб, ҳамкорлик шартномасини имзолашди. Шунингдек, ОТМлараро ҳамкорлик истиқболи хусусида фикр алмашиб, аниқ дастур асосида тегишли мутахассисликлар бўйича академик алмашинув, магистратура, докторантура, профессор-ўқитувчилар тажриба алмашинуви, ҳамкорликда илмий-амалий анжуманлар ташкил қилиш юзасидан ўзаро келишиб олинди.

Филиал Матбуот хизмати.