“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ УЙИНЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бешта муҳим ташаббуснинг 4-ташаббуси доирасида Навоий давлат кончилик институти Нукус филиалида жорий йилнинг 24 сентябрь куни филиалнинг барча талаба-ёшлари орасида  “Заковат” интеллектуал уйинлари ўтказилди.

Уни филиалнинг Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Д.Жумамуратов очиб берди. У ўз сўзида филиалда таҳсил олаётган талабаларни амалга оширилган ислоҳотлар, ўзгаришлар ва эришилган ютуқлар бўйича билимлари даражасини аниқлаш, назарий билимларини ҳаётга татбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш, уларга ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш, кутубхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида ушбу интелектуал турнир ўтказилаётганлигин таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг сўзга Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Н.Қидирниязов сўзга чиқиб, турнир иштирокчиларига омадлар тилаб мусобақа ҳаққоний ўтишида ҳакамларга омадлар тилади.

Жамоалар  ҳар бир берилаётган саволларга ўз билим ва қобилиятлари орқали жавоб бердилар.

Филиал Матбуот хизмати.