ЎЗАРО ИЛМИЙ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ ДОИРАСИДАГИ УЧРАШУВ

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни филиалда Қорақалпоғистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновация ривожланиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, Оролбўйи халқаро инновация маркази, ЎзДЖТСУ Нукус филиали билан биргаликда филиал профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувни филиал директори А.Каипбергенов кириш сўз билан очди ва барчани келаётган 1 октябрь – “Устозлар ва мураббийлар куни” билан табриклаб ўтди.

Ўзбекистон Республикасида ёшларни  қўллаб-қувватлаш уларни иқтидорларини рўёбга чиқариш бўйича давлатимиз томонидан барча шароитлар яратилганлиги ва улардан имкон қадар самарали фойдаланиш лозимлиги айтиб ўтилди. Бундан сўнг вазирликлардан ташриф буйирган вакиллар билан таништириб ўтди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги вакиллари С.Палўанов, Б.Данекулов, Ўзбекистон Республикаси Инновация ривожланиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси вакиллари Е.Абдуганиев, А.Салихов, А.Нурымбетов, Оролбўйи халқаро инновация маркази вакиллари К.Идирисовлар иштирок этишди ва баёнатлари билан қатнашди.   Баёнатчиларнинг таъкидлаганидек, бугунги кунда давлатимиз томонидан яратилаётган кенг имкониятлардан ёшларимиз самарали фойдалана билишлари, ўзларининг илмий лойиҳаларини яратишда тегишли вазирликлар томонидан қўллаб-қувватланишларини билдириб ўтдилар.

Бундан сўнг профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларнинг саволлари ва таклифлари доирасида суҳбат бўлиб ўтди. Филиал талабалари ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожат қилишди.

 

Г.Мирзатаева,

Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими илмий-тадқиқот ишлари муҳандиси.