#Психологик_паспорт

Талабаларнинг ижтимоий-психологик паспортини ишлаб чиқиш ва соғлом психологик иқлимни яратиш мақсадида 2021/2022-ўқув йилида қабул қилинган 1-курс талабаларининг   биографик маълумотлари, ҳарактери, қобилият ва темпераментини аниқлаш учун  ижтимоий-психологик паспорт ишлари филиал психологи З.Баймуратова томонидан ташкил этилди.

Бунда ҳар бир талабанинг шахсий маълумотлари, саломатлиги, қизиқишлари ва оилавий муносабатлар, тенгдошлари билан ўзаро муносабатлари ҳақида фикрлари шаклланади.

Филиал Матбуот хизмати.