“START UP” ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехникалари институти мажлислар залида Ўзбекистон Инновация ривожланиш вазири И.Абдурахманов, вазирликнинг бошқарма бошлиғи Қ.Юсупов, Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи Н.Қаюповларнинг олий таълим муассасалари  илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари (директор ўринбосарлари) профессор-ўқитувчилари, докторантлар, магистрантлари, талабалари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳудудларни инновацион ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Қудратжон Юсупов ҳудудлар бўйича ҳусусан Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилган ишлар ҳақида қисқача тухталиб ўтди. Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи Н.Қаюпов ва инновация бошқармаси ходимлари билан талабалар, магистрантлар ва докторантларниг таклиф ва лойиҳалари бўйича фикр-мулоҳазалари билан қизиқди. Улар томонидан билдирилган фикрлар, таклифлар ўрганиб чиқилиб ижобий ҳал қилиниши учун амалий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилиниши ҳақида айтиб ўтишди.

ҚДУ докторантлари ва  магистрантлари, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехникалари институти докторантлари ҳар бири ўз соҳаларига оид таклифлари билан иштирок этишди. Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали 2-босқич  “Кончилик иши” талабаси Дастан Мнажатдинов узининг Бўзатов туманида “Индустрия ҳудудини яратиш” мумкинлиги  бўйича таклифини киритиб ўтди. Бунинг асоси сифатида худиднинг бой фойдали казилма захиралари хисобланади, уларга  Порлытаў ҳам Қусханатаўдаги қурилиш материаллари (бентонит, гипс, сапропел, керамзит) ҳамда Қусханатаў қошидаги ер ости минерал туз конлари (астраханит, галит, мирабилит) индустриал ҳудудин яратишта фойдаланилади. Натижада туманда 300 иш ўрнини яратиш имкони мавжуд бўлади.

Инновация Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан барча олий таълим муассасаларидан график асосида инновация лойиҳаларни шакллантириш, “Start up” лойиҳасини босқичма-босқич ривожлантириш бўйича учрашувлар ташкиллаштириш режалаштирилди.

 

Г.Мырзатаева,

Филиалнинг Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини

ташкил этиш бўлими илмий-тадқиқот ишлари муҳандиси.