#Супер_контракт

АБИТУРИЕНТЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА ❗️

⚡️Абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-шартномаларини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилди

🔘 Хабар берганимиздек (https://t.me/eduuz/6170), 1 октябрь давлат ОТМга табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилиш бўйича ариза топширишнинг сўнгги муддати этиб белгиланган эди.

🔥 Жорий ўқув йилида талабаликка тавсия этилмаган, бироқ табақалаштирилган (супер) тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун янада қулайлик яратиш мақсадида онлайн шаклда ариза қолдириш ҳамда табақалаштирилган тўлов-шартномаларни онлайн олиш имконини берувчи t-kontrakt.edu.uz ахборот тизими ишга туширилди.

✅ Ушбу тизим:

➖ ортиқча оворагарчилик ва суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш;

➖ жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;

➖ электрон аризаларни автоматик шакллантириш;

➖ тўлов-шартномаларни автоматик расмийлаштириш имконини беради.

‼️Энди абитуриентлар олий таълим муассасасига овора бўлиб, бориб ўтиришлари шарт эмас. Тизим ёрдамида уларнинг маълумотлари ва тўплаган бали Давлат тест маркази базасидан тўғридан-тўғри олиниб, электрон кўринишдаги ариза асосида электрон тўлов-шартнома автоматик расмийлаштирилади.
__
Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram (https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j) | Instagram (https://www.instagram.com/edu.uz/) | Facebook (https://www.facebook.com/mvsso) | YouTube (https://www.youtube.com/channel/UC62RfVrE7-JfA8JFBMO3WUA)