ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти томонидан «Янги Ўзбекистон – янги қўшничилик» мавзусида мақолалар танлови эълон қилади.

Батафсил маълумотларни филиалнинг Ёшлар билан ишлаш ва маънавият ва маърифат бўлимидан (👉 @Nizam_qidirniyazov) олишингиз мумкин.