ОНЛАЙН ДАВРА СУҲБАТИ

Жорий йилнинг 25 июнь куни «Тараққиёт cтратегияси» марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорининг  мазмун моҳиятини етказишга бағишланган онлайн давра суҳбати ташкил этилади.

Мазкур давра суҳбати Zoom платформаси орқали ўтказилиб, унда мамлакатимизнинг барча ОТМлари иштирок этишди.

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали раҳбар-ходимлари ҳам мазкур онлайн тадбирда иштирок этишиб, қабул жараёнлари боғлиқ батафсил маълумотларга эга бўлишди.

Филиал Матбуот хизмати.