АМАЛИЁТ ДАВРИ МАЗМУНЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА…

Доно халқимиз “Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар”, дейди. Чиндан ҳам, қайсидир соҳа ёки касб-ҳунар устаси бўлиш шарафига муяссар бўлган кишилар билан суҳбатлашганингизда юксак мақомга эришиш учун устозлар чиғириғидан ўтгани, уларнинг панд-насиҳатлари билан шу даражага етганини таъкидлайдилар.

Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали кончили киши таълим йўналиши 2-курс талабалари ҳар хил ишлаб чиқариш кархоналарда ўқув-танишув амалиётларини ўтамоқдалар.

Амалиёт вақтида геология-минерология фанлари намзоди, доцент К.Джаксимуратовнинг раҳбарлигида бизлар Нукус туманидаги Қорақалпоғистон-Хитой қўшма ғишт заводида, Тақиятош оҳак тошни қайта ишлаш кархонасида, Тақиятош металл конструкциялар ва ностандарт жиҳозлар

ишлаб  чиқариш заводида, Оролбўйи гидрогеология экспедициясида, Устюрт геофизика институтларида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлдик.

Амалиёт давримизнинг ҳар бир куни мазмунли ташкил этилмоқда…

Б.Диланова,

Кончилик иши таълим йўналиши 2-курс талабаси.