#Қабул_2021 | #АБИТУРИЕНТЛАР_ДИҚҚАТИГА

2021/2022 ўқув йили қабулидан бошлаб:

🔹абитуриентдан алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда касбий (ижодий) имтиҳонлардан сўнг мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест топширилади;

🔹ОТМга имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади;

🔹хорижий фуқароларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш белгиланган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижаларига кўра ОТМ ректорининг буйруғи асосида амалга оширилади.

Манба : eduuz